Ўзбекистон
21.10.2023
1 569

Наманган вилояти Норин туманида яшовчи 21 ёшли Т.И. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан жами 17 млн 315 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Самарқанд вилояти Самарқанд туманида яшовчи 21 ёшли А.И. содир этганлиги аниқланган. Унга кўра, А.И., жабрланувчи Т.И. билан Telegram мессенжерининг “monstersavdo” номли канали орқали танишиб, унга гўёки кучайтирилган “PUBG” аккаунтини сотиши ҳақида айтиб уни алдаб, ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига олдиндан 17 млн 315 минг сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказдириб олган. Шундан сўнг ўзаро келишмовчилик туфайли 12 млн сўм пулларини қайтарган, қолган қисмини қайтармасдан турли баҳоналар қилиб, ёзишмаларни ўчириб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, А.И.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.
Самарқандда фуқаронинг “Америка орзуси” фирибгарлик туфайли “ушалмади”
$ 20 000 минг доллари эвазига АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди.
“Умра” амалларини бажариш учун йўлга чиққан икки ўзбекистонлик Дубайда қолдириб кетилди
Улар фирибгарнинг тузоғига илинганлигини англаб, Бош консулликка мурожаат қилган.
Иккита ҳудудда жами салкам $ 5 минг эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар ушланди
Фирибгарлардан бири нодавлат ОТМ, бошқа бири эса ЎзДЖТСУга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Ўрганган кўнгил... Фарғонада аввал товламачилик туфайли жазоланган йигит, кейинчалик фирибгарлик учун 2 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилинди
У ўзидаги далилларни ошкор этмаслик эвазига мансабдордан пул талаб қилган, 2400 АҚШ доллари эвазига эса иккита қизни ўқишга киритиб қўйишга ишонтирган.