currencies image

12 640,21 UZS

49,76

usd

currencies image

13 559,15 UZS

1,19

eur

currencies image

137,02 UZS

0,18

ru



АсосийЯнгиликларНавоийда Coworking маркази ишга тушди

Навоийда Coworking маркази ишга тушди

Ўзбекистон

calendar

27.03.2024

eye

137

Навоийда Coworking маркази ишга тушди

Навоий вилояти Навоий шаҳрида ахборот технологиялари соҳасида ишлаётган, ўз стартапига эга ёки стартап очмоқчи бўлган ва ишлаш учун қулай жой ва офисларни излаётганлар учун янги Coworking маркази ўз ишини бошлади. Бу ҳақада вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Марказ дастурлаш, маркетинг, дизайн ва ITнинг  бошқа соҳаларида ярим кунлик (онлайн) ишлайдиган фрилансерлар учун мос. Соwоркинг майдонида очиқ майдон деб аталувчи 10 дан ортиқ жойлар мавжуд.

Марказ шунингдек, тренинг ва семинарлар учун конференц-заллар, китоб ўқиш ёки иш ўртасида дам олиш учун ҳордиқ зонаси каби турли йўналишларни, шинам қаҳвахона хизматларини таклиф этади.

Coworking маркази  IT соҳасида ишлаётган ва ривожланаётган одамлар учун ўзига хос қулай атмосфера майдони – жамоавий офис ҳисобланади. Coworking майдонини яратишдан кўзланган мақсад IT-бозорини ривожлантириш учун IT ҳамжамиятини яратишдир.

Улашиш:

Бошқалар

25-апрел 2024, 12:32
4 494

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


3-апрел 2024, 12:01
2 084

Алимент учун чет элга чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш тартиби: муҳим 6 та қоида

Алимент тўловчи айрим шахсларнинг бевосита даромад манбаи чет элга чиқиш, миграция билан боғлиқ. Бундай ҳолларда чет элга чиқишга қўйилган тақиқни алиментни олдиндан тўлаш ёки алимент бўйича гаров шартномасини тузиш орқали олиб ташлаш мумкин.


24-апрел 2024, 14:07
1 259

Вафот этган шахсни ота сифатида белгилаш мумкинми? Оталикни белгилаш бўйича муҳим 6 қоида

Никоҳда туғилган боланинг ота-онасига оид маълумотлар никоҳ гувоҳномаси асосида ёзилади. Никоҳда туғилмаган боланинг ота-онасига оид маълумотлар-чи? Оталикни белгилашда фарзанд розилиги олинадими? Hudud24.uz мазкур мақолада оталикни белгилашнинг айрим ҳуқуқий асослари ҳақида маълумот беради.


23-апрел 2024, 12:43
1 205

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?