currencies image

12 931,94 UZS

8,17

usd

currencies image

14 107,45 UZS

51,90

eur

currencies image

150,18 UZS

4,56

ru



АсосийЯнгиликларНазорат тарозиси нега керак?

Назорат тарозиси нега керак?

Ҳуқуқ

calendar

12.03.2025

eye

93

Назорат тарозиси нега керак?

Истеъмолчи ўзи харид қилган маҳсулотни назорат тарозиларида тортиб олиш ҳуқуқига эга. Сиз ушбу ҳуқуқингиздан фойдаланасизми?

Байрам олди бозордан расталар оралаб нимадир, дейлик, гўшт харид қилдингиз. Сотувчи кўз ўнгингизда уни эпчиллик билан тарозида тортиб, сўнг полиэтилен пакетга жойлаб берди. Пулини тўлаб, растадан узоқлашдингиз. Бироз юриб негадир кўнглингиз ғаш тортди – гўштнинг вазни камроқдай... Атрофга қарайсиз, қани энди назорат тарози бўлса-ю, тортиб кўрсангиз ва шу хижилликдан қутулсангиз.

Ёки аксинча ҳолат – харид қилган маҳсулотингизнинг вазни камроқдай туюлаверди. Рўпарада эса бир эмас, иккита назорат тарозиси турибди. Қўлингиздаги маҳсулотни унга қўйиб, тортиб кўришга ёки андиша қиласиз ё шуни ўзингизга эп кўрмайсиз. Истеъмолчи сифатидаги ўз ҳуқуқингиздан фойдаланишни истамайсиз. “Инсофни ўзига берсин” дея йўлингизда давом этасиз. Ўзингизни алданган истеъмолчи сифатида ҳис қилиш сизга осонроқ. Ваҳолангки...

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига илова – Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига кўра, савдо залларида харидорларга қулай жойда назорат тарозилари ва бошқа ўлчаш воситалари ўрнатилган бўлиши керак.

Уч ва ундан кўп иш ўринли озиқ-овқат дўконларининг савдо залларида назорат тарозилари ўрнатилиши керак. Майдони 1500 кв.м ва ундан ортиқ бўлган савдо залларида назорат тарозилари икки жойда ўрнатилади.

Товарни сотишда харидорга мустақил равишда ёки сотувчи ходимнинг ёрдамида зарур товарлар билан танишиш, тош-тарозининг тўғрилигини, унга берилган товарнинг ўлчамини текшириш имкони берилиши керак.

Улашиш:

Бошқалар

11-феврал 2025, 04:38
1 445

“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади

2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади.


24-феврал 2025, 07:44
1 021

Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

​​​​​​​Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин.


1-март 2025, 04:18
704

Рўйхатдан ўтган такси ҳайдовчилари учун қулайлик

Солиқ қўмитаси маълум қилишича, ўзини ўзи банд қилган таксистларнинг 2024 йилда даромади 100 миллион сўмдан ошган бўлса ҳам, 2025 йилда ҳисоб-китоб қайтадан бошланади. 2025 йил давомида 100 миллион сўмгача бўлган даромад солиққа тортилмайди.


15-феврал 2025, 08:58
702

Ишланмайдиган байрам ва дам олиш кунларида ходимларни ишга жалб қилиш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 209-моддасига асосан дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш таъқиқланади.