currencies image

11 778,52 UZS

39,55

usd

currencies image

13 733,75 UZS

54,39

eur

currencies image

138,96 UZS

2,73

ru



АсосийЯнгиликларНега ҳафтада 7 кун, суткада эса 24 соат бор?

Нега ҳафтада 7 кун, суткада эса 24 соат бор?

Содда талқин

calendar

31.12.2025

eye

894

Нега ҳафтада 7 кун, суткада эса 24 соат бор?

Сутка – бу Ернинг ўз ўқи атрофида бир марта тўлиқ айланиши давомида ўтадиган вақт. Аслида, бу айланиш аниқ 24 соат эмас, балки 23 соат 56 дақиқа давом этади. Шу ортиқча дақиқалар ҳар тўрт йилда бир марта йиғилиб, қўшимча бир кунга – 29 февралга айлантирилади.

Суткани қисмларга ажратиш қадим замонлардаёқ бошланган. Дастлаб одамлар кунни фақат кундузи ва тунга ажратишган. Кейинчалик – тўрт қисмга: тонг, туш, қуёш ботиши ва тунга бўлишган. Турли халқларда ўзига хос тизимлар мавжуд бўлган. Масалан, Тинч океанидаги оролларининг туб аҳолиси суткани 18 соатга бўлишган. Суткани биринчи бўлиб 24 соатга бўлганлар қадимги мисрликлар ва шумерлар эди. Уларнинг астрономлари вақтни осмондаги юлдузлар ҳаракати орқали аниқлашган. Мисрликлар 12 рақамли тизимни ўйлаб топишган. Улар суткани икки қисмга ажратишган – ёруғлик ва қоронғулик вақтига. Ҳар бир қисмда 12 соат бўлган. Аммо бу тизим йил фаслларига қараб кундуз ва тун узунлигининг ўзгарувчанлиги туфайли ноқулай бўлган.

Кейинчалик қадимги римликлар вақтни соатларда ҳисоблашни жорий этишди. Айнан уларнинг тизими энг оммабоп ва қулай тизимга айланди. Бу ҳисоблаш усули йил фаслларига ёки кун узунлигига боғлиқ эмасди, шу боис ҳам кенг тарқалди.

Ҳафтанинг 7 кунлик бўлиши эса узоқ вақт мобайнида шаклланган. Турли давлатларда ҳар хил ҳафталик цикллар мавжуд эди. Келтларда ҳафта 9 кундан, мисрликларда 10 кундан, қадимги герман халқларида эса 14 кундан иборат бўлган.

7 кунлик ҳафта илк бор Қадимги Шарқда пайдо бўлган. Ўша даврда ҳар бир кунга осмондаги бир сайёра мос келарди. Улар ичига Қуёш ва Ой ҳам киритилган. Якшанба Қуёшга, душанба Ойга, сешанба Марсга, чоршанба Меркурийга, пайшанба Юпитерга, жума Венерага, шанба эса Сатурнга мослаштирилган.

Римликлар туфайли етти кунлик ҳафта ҳам машҳур бўлди. Бу жараён милоддан аввалги I асрда Юлий Сезар томонидан киритилган. Сезарнинг буйруғи билан астроном Созиген томонидан ихтиро қилинган Юлиан тақвими бугунги кунда таниш бўлган 12 ой ва 365 кунни ўз ичига олган. Илгари римликлар бир йилда 355 кун борлигига ишонган. Шу сабабли, ҳар икки йилда бир марта қўшимча ой – Мерседонийни киритишлари керак эди. Римликлар дастлаб ҳафтада саккиз кунга эга эди. Бундай даврлар “нундин”лар деб аталган. Шаҳарларда ҳар саккиз кунда бир марта бозор савдоси бўларди.

Римликлар Европани забт этганда, барча вилоятларида ўзларининг Юлиан тақвимини – етти кунлик ҳафта ва 24 соатлик иш кунини жорий қилди. Бу тизим ХV асргача, Рим папаси Григорий ХIII Юлиан тақвимини Григорий тақвимига алмаштиргунга қадар ишлатилган. Бу тақвим аниқроқ ва тропик йилга – Ерда фасллар алмашинадиган вақтга яқинроқ эди.

Сутканинг 24 соатга, ҳафтанинг эса 7 кунга бўлиниши – инсоният тарихидаги узоқ йиллик кузатувлар, диний анъаналар ва амалий эҳтиёжларнинг маҳсулидир. Бу тизимлар қадим замонлардан бери шаклланиб, турли халқлар томонидан такомиллаштирилди.

Уларнинг энг қулай ва барқарор кўринишлари эса қадимги Миср, Рим ҳамда Шарқ халқлари орқали оммалашди. Бугунги кунда дунё бўйича кенг қўлланилаётган 24 соатлик ва 7 кунлик тизим айнан шу тарихий тажрибалар ва илмий ёндашувлар асосида шаклланган.

Жасур ТОЖИБОЕВ тайёрлади.

Улашиш:

Бошқалар

31-июл 2026, 07:11
904

Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.


28-июл 2026, 10:13
843

Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?

Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.


6-август 2026, 05:19
786

Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?

Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.


27-июл 2026, 10:26
759

Чек бермаганлик учун қанча жарима белгиланган?

Агар қонунга кўра чек бериш мажбурий бўлса, уни бермаслик тадбиркор учун жаримага сабаб бўлиши мумкин.