Ҳуқуқ
07.11.2024
229
Никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва (ёки) эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади.
Никоҳ шартномасининг мазмуни
Эр ва хотин никоҳ шартномасига кўра биргаликдаги умумий мулкнинг қонунда белгиланган тартибини ўзгартиришга, эр ва хотиннинг барча мол-мулкига, унинг айрим турларига ёхуд эр ва хотиндан ҳар бирининг мол-мулкига нисбатан биргаликдаги, улушли ёки алоҳида эгалик қилиш тартибини ўрнатишга ҳақлидир.
Никоҳ шартномаси бугунги кунда қонун нормалари билан тартибга солинсада, қадим замонларда ҳам бу қоидаларга риоя қилинганлигини тарихий манбаларда учратамиз.
Никоҳ шартномаси ўтмишда яъни ислом дини қоидаларига асосан, вакиллар иштирокида ўқилган никоҳ чоғида келинга берилажак маҳр, эркакнинг оила олдидаги масъулияти келишиб олинган. Келинга берилган маҳр, ажрашган тақдирда қайтиб олинмаган. Бирга яшаган тақдирда ҳам келинга никоҳ куни совға қилинган буюмлар (тақинчоқлар, мол, уй) келиннинг шахсий буюмлари ҳисобланган. Ҳаттоки ҳозирги кунда расмий имом домлалар томонидан никоҳ ўқилаётганда куёв болага маҳр учун келинга атаганингиз борми? деган саволни ўртага ташлайди. Бу ҳар бир эркакнинг зиммасидаси масъулият. Тўғри ҳаётда хар хил ходисалар бўлиши мумкин. Аёл нозик ва нафиса бўлгани учун иқтисодий ҳимояланган.
"Никоҳ шартномаси" тушунчаси қонунчилигимиз учун нисбатан янги тушунча. Бир-бирлари билан умумий мол-мулкка эгалик қилиш тартиби тўғрисида битим тузиш имконияти эр-хотинларда биринчи марта Оила кодекси қабул қилинган 1998 йилда пайдо бўлди. Яъни мазкур кодекснинг VI боб 29-моддасидан 36-моддасигача Эр ва хотин мол-мулкининг шартномавий тартибига бағишланган.
Хориж тажрибаси билан таққослаганда мамлакатимиз учун никоҳ шартномасининг тартиботи бир қадар янги соҳа. Германияда, мисол учун, уни туза бошлаганларига 100 йилдан ошди.
Никоҳ шартномаси ФҲДЁ органларидан қонуний никоҳдан ўтувчиларнинг ҳар бирига тушунтирилганида афсуски, нотўғри тушунишади. Биз ажралиш ниятимиз йўқ. Бу мажбурий эмас. Гўёки уларга даъват қилингандай туюлади. Шу сабабли ҳам ўзбек хонадонларида жуда кам ҳолатлардагина никоҳ шартномаси тузилади.
Ажрашишга ва умумий мол-мулкни бўлишишга тўғри келиши хусусида ўйлайдиганлар кўп эмас. Шундай бўлса-да, мулкий муносабатлар аввалдан тартибга солинса, бу кейинчалик нохуш ҳолатларга йўл қўймаслик имконини беради.
Шу сабабли ҳам аҳолининг айниқса ёшларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини янада юксалтириш мақсадида қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор қилиб бориш учун таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар ҳамда маҳаллаларда ўтказиладиган тадбирлар ёки “Ёш оила қурувчилар” мактабларида мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бироқ, ажрим ҳолатларида арзимаган нарсалар учун мол мулкини бўлишолмасдан судлашиб юрган ҳолатларни ҳаётий тажрибамизда кўраяпмиз.
Никоҳ шартномаси фақатгина мулкий муносабатларнигина тартибга солади холос. Никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунига қадар ҳам, шунингдек никоҳ даврида ҳам тузилиши мумкин.
Никоҳ давлат рўйхатига олингунга қадар тузилган никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб кучга киради.
Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилади ва нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.
Никоҳ шартномасини нотариал тасдиқлашда давлат божи ундирилмайди. Никоҳ шартномаси қуйидаги шартлар асосида тузилган деб ҳисобланади:
Никоҳ шартномаси бўйича мажбуриятларни бир томонлама бажаришдан воз кечишга йўл қўйилмайди, эр-хотинлар никоҳ шартномасида мавжуд шартларни ўзгартириш имкониятига эга. Бунинг учун эр-хотинлар никоҳ шартномасини нотариус билан тасдиқлашни унутмаган ҳолда қайта имзолашлари шарт.
Никоҳ шартномасини бекор қилиш суд орқали амалга ошириш мумкин. Никоҳ шартномасини бекор қилишда Сиз ишончли далилларга эга бўлишингиз керак. Никоҳ шартномасининг амал қилиши никоҳ бекор қилинган пайтдан эътиборан бекор қилинади, никоҳ шартномасида никоҳ тугаганидан кейинги давр учун назарда тутилган мажбуриятлар бундан мустасно.
Турмуш ўртоғи никоҳ шартномасини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида ўз кредиторини (кредиторларини) хабардор қилиши шарт. Агар бу мажбурият бажарилмаса, турмуш ўртоғи никоҳ шартномасининг мазмунидан қатъи назар, ўз мажбуриятлари бўйича жавоб беради.
Қарздор ер ёки хотиннинг кредиторлари (кредиторлари) қонунда белгиланган тартибда тубдан ўзгарган ҳолатлар муносабати билан никоҳ шартномасининг шартларини ўзгартиришни ёки бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.
Хулоса қиладиган бўлсак, никоҳ шартномасини тузиш келажакда низоли вазиятлар тинч йўл билан олди олинади.
Вазира Абдуллаева,
Яккасарой тумани 1-сон ФҲДЁ бўлими инспектори
Улашиш:
Бошқалар
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади
Қонунга кўра, юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан ҚҚС мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш 3 кунлик муддатда амалга оширилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.