currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНималарга тўлов нақдсиз ҳисоб-китоб орқали амалга оширилади?

Нималарга тўлов нақдсиз ҳисоб-китоб орқали амалга оширилади?

#NoComment

calendar

11.12.2025

eye

68

Нималарга тўлов нақдсиз ҳисоб-китоб орқали амалга оширилади?

Сир эмаски, бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиёти рақамли трансформация босқичида туриб, молиявий шаффофлик, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ва рақобат муҳитини яхшилашни устувор вазифа сифатида белгиланган. Шу мақсадда, 2025 йил 10 декабрда Президент томонидан ПФ-246-сон Фармон қабул қилинди. Ушбу фармон нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни белгилайди.

Унга кўра 2030 йилга қадар қуйидаги асосий мақсадларга эришиш белгиланган:

-  ялпи ички маҳсулотга нисбатан кузатилмайдиган иқтисодиёт улушини 1,3 бараварга қисқартириш;

-  Нақдсиз тўловлар улушини 75 фоизга етказиш;

- Расмий бандлик  улушини 64 фоизга етказиш;

- Халқаро индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини камида 30 поғонага кўтарилишига эришиш.

 

Нималар нақдсиз  тўлов орқали амалга оширилади?

2026 йил 1 апрелдан:

— давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;

— электр энергияси, табиий газ, ичимлик сув учун тўловлар;

— алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;

— транспорт воситаларига ёқилғи қуйиш ва зарядлаш бўйича хизматлар;

— 25 миллион сўмдан ошган товар ва хизматлар (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ташқари);

— кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига ўн йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспорт воситалари ва махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш.

 

Бунда ҳисоб-китоблар банк ва нотариал органларнинг ахборот тизимлари ўртасидаги маълумот алмашинуви орқали амалга оширилади ҳамда шартномаларни нотариал тартибда расмийлаштириш учун тўловни тасдиқловчи маълумотлар асос бўлади.

 

QR код тизими жорий этилиши:

2026 йил 1 январга қадар барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар томонидан электрон тўловларни қабул қилиш учун ягона QR кодни жорий қилинади.

2026 йил 1 июлдан бошлаб:

— барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахсларда ягона QR кодли тўлов тизими орқали тўловларни қабул қилиш ҳам мажбурий этиб белгиланади;

— ягона QR кодлардан фойдаланилмаётганлиги савдо қоидаларини бузиш деб ҳисобланади.

 

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ПФ-246-сон Фармон Ўзбекистоннинг молиявий ҳисоб-китобларини рақамлаштириш, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ва бизнес муҳитини шаффофлаштириш борасида стратегик ҳуқуқий қадамдир. Ушбу фармоннинг жорий этилиши билан:

— Нақдсиз ҳисоб-китоблар мажбурий бўлади,

— Яширин иқтисодиёт камаяди,

— Тадбиркорлик фаолияти шаффоф ва назорат остида бўладиҳ ҳамда яна бир қанча ижобий натижаларга эришилади.

Шахноза Утамурадова,
«Адолат» МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
1 181

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


21-ноябр 2025, 08:14
443

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


18-ноябр 2025, 13:17
435

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.


25-ноябр 2025, 06:09
421

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.