Ҳуқуқ
04.10.2024
2 360

«Реклама тўғрисида»ги янги қонунга кўра, рекламалар ўзбек тилида берилиши керак. Бошқа хорижий тилларда ҳам берса бўлади, фақат бунинг ўзига хос шартлари бор. Шунингдек, нархларни чет эл валютасида кўрсатиш, она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш ҳам тақиқланади.
Қонунга кўра, қуйидагиларни реклама қилиш тақиқланади:
Бундан ташқари, дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши тақиқланади. Шунингдек, алкоголь маҳсулотлари рекламасига ҳам йўл қўйилмайди.
Давлат мулки бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатишга бўлган ҳуқуқ ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукционлар асосида 5 йил муддатга берилади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги реклама айланиши соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
Қонун талабларини бузганларга қандай жазо қўлланади?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-1-моддасига кўра, нотўғри реклама бериш, ташқи рекламани жойлаштириш талабига риоя қилмаслик ёки аксилреклама беришдан бош тортиш, шунингдек, қонунчиликда тақиқланган маҳсулотни реклама қилиш БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача жарима солинишига сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.