currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНогиронлиги бўлган болалар учун транспорт хизмати лойиҳаси ишга туширилади

Ногиронлиги бўлган болалар учун транспорт хизмати лойиҳаси ишга туширилади

Ҳуқуқ

calendar

04.03.2025

eye

229

Ногиронлиги бўлган болалар учун транспорт хизмати лойиҳаси ишга туширилади

Ушбу хизматни 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқанд шаҳарларида пилот лойиҳа сифатида, 2025 йилнинг якунига қадар эса республиканинг бошқа ҳудудларида босқичма-босқич жорий этиш белгиланди.

Ногиронлиги бўлган шахслар ва таянч ҳаракатида муаммолари бўлган болалар учун ижтимоий соҳа объектлари, таълим муассасаларига бориб келишига қулайлик яратиш мақсадида ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати лойиҳаси ишга туширилади.

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун таълим олиш шароитларини яхшилаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан, ушбу хизматни 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқанд шаҳарларида пилот лойиҳа сифатида, 2025 йилнинг якунига қадар эса республиканинг бошқа ҳудудларида босқичма-босқич жорий этиш белгиланди.

Лойиҳа доирасида транспорт хизматлари:

▪️ ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлари, шу жумладан, ушбу муассасалардаги «Ғамхўрлик» гуруҳларида;

▪️ умумтаълим мактабларининг инклюзив синфларида;

▪️ реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида таълим олувчи кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган болаларга кўрсатилади.

Шунингдек, қарор билан хизматдан фойдаланганлик учун тўлов ва субсидия тизими ҳам жорий этилмоқда. Хусусан:

▪️ ҳар бир йўловчига бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 бараваридан ошмайдиган миқдорда;

▪️ Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Кам таъминланган оилалар реестрига киритилган оилалардаги йўловчилар учун ҳар бир қатнов тўловининг 100 фоизи;

▪️ юқорида кўрсатилган реестрларга киритилмаган оилалардаги йўловчилар учун ҳар бир қатнов тўловининг 60 фоизи субсидия шаклида қопланади.

Субсидия шаклидаги тўловларни Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 299

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


8-март 2026, 05:28
1 159

Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?

Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади


7-март 2026, 06:14
1 008

Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.


14-март 2026, 09:26
683

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.