Ҳуқуқ
26.08.2025
207

Юртимизда ногиронлиги бўлган ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунарга ўрганиши, ахборот технологиялари, дастурлаш, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни чуқур ўзлаштириши учун молиявий қўллаб-қувватлаш тизими яратилган. Қуйидаги мақолада ёшларнинг ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаб бериш хусусида сўз юритилади.
Субсидия бериладиган шахслар ва субсидия миқдори
Субсидия олиш учун 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган фуқаролар, Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар, уқаролиги бўлмаган шахслар ариза бериши мумкин.
Субсидиялар қуйидаги йўналишларда берилади:
таълим харажатлари учун:
— касб-ҳунар, дастурлаш, ахборот технологиялари курслари учун – БҲМнинг 5 бараваригача;
— умумтаълим фанлари – БҲМнинг 3 бараваригача;
— хорижий тиллар учун – БҲМнинг 3 бараваригача.
Бир нафар ёшга бир турдаги курс учун 12 ойдан ошмаган муддатда субсидия ажратилади.
ижарада яшаш харажатлари учун – бир кунлик миқдор БҲМнинг 10 фоизигача (41 минг 200 сўм);
транспорт харажатлари – ҳар бир километр учун БҲМнинг 0,2 фоизигача (824 сўм).
Ҳар йили 500 нафар ногиронлиги бўлган ёшгагина субсидия ажратилади. Субсидиялар ариза топшириш кетма-кетлиги бўйича берилади.
Ариза бериш тартиби ва уни кўриб чиқиш
Ёшлар қуйидаги икки йўлдан бири орқали ариза топшириши мумкин:
давлат хизматлари марказига шахсан мурожаат қилиш;
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон шаклда ариза юбориш.
Ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
— паспорт ёки шахсий идентификация рақами;
— нодавлат таълим муассасаси билан тузилган шартнома;
— яшаш харажатлари қопланиши сўралса, ижара шартномаси ва унинг солиқ органларида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома;
— транспорт харажатлари учун – йўл чипталари ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар.
Ариза 15 иш кунида кўриб чиқилади. Агар барча талаблар тўлиқ бажарилган бўлса:
— ариза берувчига СМС орқали хабарнома юборилади;
— маҳалладаги ёшлар етакчиси таълим олиш, яшаш ва транспорт шароитларини мониторинг қилади;
— нодавлат таълим муассасаси ҳар ойлик ҳисоб-фактурани туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига юбориб боради.
Аризада камчиликлар бўлса, ариза берувчига бу ҳақда СМС-хабарнома юборилади ва камчиликлар тузатилгандан кейин қайта мурожаат қилиш мумкин.
Субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилганидан сўнг:
таълим харажатлари учун маблағ туман (шаҳар) бўлими орқали нодавлат таълим ташкилоти ҳисобварағига ўтказилади;
яшаш ва транспорт харажатлари учун маблағлар ариза берувчининг шахсий банк картасига юборилади.
Ногиронлиги бўлган ёшларга таълим, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаб бериш тизими давлатимизнинг инсонпарвар ижтимоий давлатга хос сиёсати самарасидир. Бу дастур ёшларга билим олиш, касб-ҳунарга эга бўлиш ва жамиятда фаол иштирок этиш учун кенг имконият яратади.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?
Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.
Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби. 5 муҳим қоида
Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.
Ходимни дам олиш кунида ишлатиш – қонунийми? Жавобни Меҳнат кодекси беради
Ходимни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этиш учун унинг розилиги талаб этилади.
1 октябрдан нималар ўзгаради?
Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.