Ҳуқуқ
30.07.2024
643

Хорижий ва нодавлат ОТМда давлат гранти асосида ўқиш учун1 200 та квотаажратилди (олдинги йиллари 1000 та эди) ва ўринлар 23 та олийгоҳга тақсимланди.
Ушбу 1200 та грант квотаси Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий олийгоҳлар ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олийгоҳларга энг юқори балл билан ўқишга кирган абитуриентларга берилади, яъни хусусий университетда ўқиётган 1200 талабанинг коньтрактлари давлат томонидан тўлаб берилади.
Шунингдек, республика миқёсда ногиронлиги бўлган шахслар учун жами 3 минг 898 та (ўтган йилгидан 95 тага кўп) давлат гранти учун квота ажратилди.
Таълим шакллари кесимида:
Ушбу имтиёзли квоталар танланган бешта йўналишга ҳам ўтади. Оддий ҳолатда имтиёзлар фақат биринчи йўналишга тааллуқли бўлар эди, аммо ногиронлиги бор шахслар учун истисно сифатида бештасига ҳам ўтиши белгиланган.
Бундан ташқари, давлат қабул комиссиясининг баёни билан ҳарбийларнинг фарзандлари учун қўшимча 2 фоизлик давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ташкилотлар кесимидаги тақсимоти ҳам тасдиқланди.
Мазкур имтиёзли квота фақат биринчи йўналиш учун амал қилади. Иккинчи ва қолган йўналишларга тааллуқли эмас.
Ушбу қўшимча квота фақат кундузги та’лим учун тааллуқли. Агар 2 фоизли тавсиянома олган ҳарбийнинг фарзанди биринчи йўналишга сиртқи, кечки ёки масофавийни танласа, унда имтиёздан фойдалана олмайди. Албатта, биринчи йўналишга кундузгини танлаш керак. Қолган 2, 3, 4 ва 5-йўналишларга хоҳлаганини танлаши мумкин.
“Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар, СОС — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, йигирма беш ёшгача бўлган васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар (25 ёшга тўлмаган) учун қўшимча бир фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти жами: 1 949 та қўшимча квота. Шундан:
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.