currencies image

12 800,13 UZS

7,90

usd

currencies image

13 467,02 UZS

145,35

eur

currencies image

129,02 UZS

1,13

ru



АсосийЯнгиликларНогиронлиги бўлган шахслар учун спорт  билан шуғулланиш имкониятлари кенгайтирилди

Ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт  билан шуғулланиш имкониятлари кенгайтирилди

Ҳуқуқ

calendar

13.11.2024

eye

71

Ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт  билан шуғулланиш имкониятлари кенгайтирилди

"Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги  Президент қарори имзоланди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2024 йил 15 декабрдан бошлаб:

— спорт билан шуғулланиш истагидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг мурожаатига кўра уларга “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида спорт билан бепул шуғулланиш учун йўлланмалар берилади;

— спорт билан бепул шуғулланиш имкони яратилган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари рўйхати тегишинча Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача  ва мактаб таълими вазирлиги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда тасдиқланади ҳамда доимий янгилаб борилади;

Шунингдек, 2025 йил 15 январдан бошлаб:

— ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида ташкил этилган спорт тўгаракларидаги иштироки “Инсон” маркази томонидан йўлланма берилган кундан бошлаб ҳар олти ойда бир маротаба жойига чиққан ҳолда ёки “ЭРП-спорт” ягона электрон бошқарув тизими орқали мониторинг қилиб борилади.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 263

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


24-октябр 2024, 09:29
1 251

Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби

Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.


27-октябр 2024, 04:36
1 153

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


24-октябр 2024, 11:41
1 000

Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?

Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.