Life Style
24.02.2026
319

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этиши, уларнинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи билан чамбарчас боғлиқдир. Транспорт хизматларидан фойдаланиш эса кундалик эҳтиёжларни қондириш, таълим олиш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳамда ижтимоий интеграцияни таъминлашда муҳим ўрин тутади. Шу боис, давлат томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга транспорт чипталарини сотиб олиш жараёнида турли имтиёзлар берилиши уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилади. Мазкур имтиёзлар нафақат молиявий енгиллик яратади, балки тенг имкониятлар принципини амалда таъминлашга ҳам ёрдам беради.
Темир йўл ва авиа чипталар сотиб олишдаги имтиёзлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган.
Мазкур Фармонга асосан, Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий ҳимоя дастурлари қамровини кенгайтириш йўналиши доирасида 2022 йил 15 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар учун темир йўл ва авиайўловчилар чипталарини сотиш 50 фоизлик имтиёзли тарифлар бўйича амалга оширилади ҳамда йўловчи ташувчи компанияларнинг ушбу имтиёз тақдим қилиш билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.