currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНогиронлиги бўлган шахсларнинг ахборотдан фойдаланишида қандай қулайликлар яратилади?

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ахборотдан фойдаланишида қандай қулайликлар яратилади?

#NoComment

calendar

23.10.2025

eye

24

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ахборотдан фойдаланишида қандай қулайликлар яратилади?

Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишдаги имкониятлар тенглиги улар ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалардан, соғлиқни сақлашдан, таълимдан, ишга жойлашишдан, шунингдек, ахборотдан ва алоқа воситаларидан фойдаланиш кафолатларини яратишга ҳамда улардан тенг равишда фойдаланиш имкониятларини беришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш йўли билан таъминланади.

Жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари ва тизимларидан, шунингдек, бошқа объектлардан ва аҳолига кўрсатиладиган хизматлардан ўзга фуқаролар билан тенг равишда фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиши лозим.

Шу билан бирга, давлат ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот олиш ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни кенг омма учун мўлжалланган, қулай форматлардаги ва ногиронликнинг турли шакллари ҳисобга олинган технологиялардан фойдаланган ҳолда ахборот билан таъминлайди. Одамлар ўртасидаги мулоқот воситалари сифатида имо-ишора тилидан, мулоқотнинг бошқа муқобил шаклларидан фойдаланилишига кўмаклашади.

Шунингдек, давлат томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга телевизион дастурлар, фильмлар, театр тадбирлари ва бошқа маданий тадбирларнинг улар учун қулай форматларда бўлишини таъминлайди. Хусусан, давлат телеканалларида янгиликлар кўрсатувларининг сурдотаржима ёки субтитрлар билан намойиш этилиши учун кенг шароитлар яратилади.

Коммуникациянинг муқобил шаклларидан (Брайль ҳарфларидан ва овозли шакллардан) фойдаланган ҳолда бадиий адабиётлар, мактаб дарсликлари, бошқа дидактик материаллар ва ўқитиш воситалари нашр этилиши таъминланади.

Мазкур ҳужжатга кўра, давлат органлари ва ташкилотлар ўз расмий веб-сайтларига жойлаштирилган ахборот билан қулай тарзда танишиш ҳамда хизматлардан фойдаланиш учун ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча имкониятларни яратиши шарт.

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
1 076

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


29-сентябр 2025, 07:30
947

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби. 5 муҳим қоида

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


25-сентябр 2025, 07:41
640

Ходимни дам олиш кунида ишлатиш – қонунийми? Жавобни Меҳнат кодекси беради

Ходимни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этиш учун унинг розилиги талаб этилади.


30-сентябр 2025, 10:14
636

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.