Ҳуқуқ
18.10.2024
124
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Бундай ҳуқуқбузарликлар учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 бараваридан 70 бараваригача жарима қўлланилади.
Бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда, Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига ёки Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ишонч телефони +998 71 207-11-07, +998 71 207-11-08 ёки қисқа рақам 1157 га қўнғироқ қилинг.
Неча метрлик дарахтларни кесиш мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Ф.Н. Русанов номидаги Тошкент ботаника боғининг 2017 йил 2 октябрдаги 225-сон хатига ҳамда Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси ҳузуридаги ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг 2017 йил 18 октябрдаги хатига мувофиқ, чинор, эман, акация ва бошқа кўп йиллик дарахт турларини кесиш тақиқланади.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар
Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.