Life Style
06.10.2025
582

Чет элда молиявий ва бошқа қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларни қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш, қолаверса, уларни мамлакатимизга қайтариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги зиммасидадир.
Қуйидаги ҳолатларда сиз хавф остида бўлишингиз мумкин:
-Кимдир сизга ишлаш, саёҳат қилиш ёки ҳаддан ташқари яхши кўринадиган имкониятларни ваъда қилса, лекин тасдиқловчи маълумот ишончли манбааларда кўрсатиб ўтилмаган бўлса.
-Шахсий гувоҳномангиз ёки шахсий ҳужжатларингиз олиб қўйилса.
-Оилангиз ёки дўстларингиз билан эркин алоқада бўлишингизга рухсат берилмаса.
-Ўзингизни қўрқув, таҳдид, қарз ёки бошқа манипуляция турлари назорати остида ҳис қилаётган бўлсангиз. Масалан, сизга иш ҳақи ёки шартномада кўрсатилган бошқа ижтимоий имтиёзлар берилмаётган бўлса.
Агар қонуний ва ноқонуний равишда ишлаётганингиздан қатъи назар ҳуқуқларингиз бузилса, миграция масалалари бўйича муаммога дуч келсангиз ҳамда ўзингиз ёки танишларингиз хавф остида бўлса:
Ўзбекистоннинг ўша давлатдаги элчихонаси ва консуллик муассасаларига ёхуд энг яқин полиция бўлимига;
Мамлакатимизда эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “102” ёки “1164” рақамларига мурожаат қилинг.
Шунингдек, яқинлари хорижда миграция билан боғлиқ муаммога дуч келган ёинки шу масалада саволи бўлган фуқаролар ҳам агентликнинг "1282" қисқа рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Уй-жой харидида алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 6 саволга жавоб
Агар барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.