currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНорматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки тилда қабул қилиш “қонун руҳи”ни энг тўғри талқинда қўллашга имкон беради

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки тилда қабул қилиш “қонун руҳи”ни энг тўғри талқинда қўллашга имкон беради

Ўзбекистон

calendar

29.07.2021

eye

843

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки тилда қабул қилиш “қонун руҳи”ни энг тўғри талқинда қўллашга имкон беради

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасида мавжуд, давлат тилида қабул қилинмаган ҳужжатлар билан ишлашда ягона ёндашувларни шакллантириш долзарблиги. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тили яқин-яқингача қонунчилик амалиётидаги долзарб мавзулардан бўлиб келган. Биламизки, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган орган томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат тилида қабул қилинади. Зарур бўлганда у бошқа тилларга таржима қилиниши мумкин. Давлат тилидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат матни билан унинг бошқа тилдаги матни ўртасида тафовут бўлган тақдирда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг давлат тилидаги матни қўлланилади. Бироқ Қонуннинг ушбу таҳрири 2021 йил қабул қилинган бўлиб, бир неча йиллар олдин ҳужжатлар қабул қилинишига талаблар ўзгача бўлган. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикасининг кодекслари, кўплаб қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари кўп ҳолларда иккита тилда тасдиқланади ва амалиётга киритилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг фақат давлат тилида бўлиши турли тилларда тафовут юзага келишининг олдини олиши билан бир пайтда, чет элликлар ҳамда давлат тилини мукаммал билмайдиган резидентларга қийинчилик туғдириши мумкинлиги жузъий камчилик саналади. Ушбу муаммони бартараф этиш учун norma.uz, турли ахборот сайтлари ва порталларида ҳужжатнинг норасмий таржималари мунтазам жойлаштириб борилади. Бошқа томондан ўтган даврда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фақат рус тилида қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида жойлаштирилмаганлиги аҳолининг аксарият қисми давлат тилидан асосий мулоқот тили сифатида фойдаланишини инобатга олган ҳолда кўплаб қийинчиликларни келтириб чиқаради. Мисол учун, ҳужжатлардаги талабларнинг фақат рус тилида баён этилганлиги ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда ноаниқликларга олиб келади. Бунда, бир тараф нормани ўзича, бошқаси ўзича талқин қилиши ҳолатлари учраб туради. Таъкидлаш жоизки, йилдан йилга lex.uz даги фақат рус тилида эълон қилинган ҳужжатлар сони қисқариб бормоқда. Бунга, биринчидан ваколатли органлар томонидан ҳужжатлар таржима қилиниши ва фуқаролар фойдаланиши учун давлат тилида ҳам жойлаштирилиши, иккинчидан эски қонунчилик ҳужжатларининг тўлиқ қайта кўриб чиқилиши ва ўзбек тилида, ёҳуд ҳам ўзбек, ҳам рус тилларида янгидан қабул қилиниши орқали эришилмоқда. Учинчи тарафдан назар соладиган бўлсак, ҳужжатнинг икки тилда қабул қилиниши қонун чиқарувчи органнинг, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органларнинг ушбу нормани белгилашдан мақсадларини тўлиқ тушуниш, “қонун руҳи” асосида нормани энг тўғри талқинда қўллашга имконият яратади. Қўшимчасига айтиб ўтиш керакки, сўнгги йилларда юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини мустаҳкамлаш, чет эллик инвесторларни фаол жалб қилиш ва халқаро кооперацияни кучайтириш учун айрим тоифадаги ҳужжатлар Қонунчилик маълумотлари миллий базасида ўзбек ва рус тиллари билан бир пайтда инглиз тилида ҳам жойлаштириб келинмоқда. Юқоридагиларга асосан, аҳолининг кенг қатламлари учун алоҳида аҳамиятли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки тилда қабул қилишни давом эттириш, базада қолган ҳужжатларни ҳам давлат тилига ўгириш ишларини якунлаш ва норматив-ҳужжатларни инглиз тилида ҳам эълон қилиш амалиётини кенгайтириш қонунчилик ижодкорлигида тилларнинг қўлланишига нисбатан энг тўғри ёндашув дейишимиз мумкин. Ф.ШОКИРОВ, Давлат хизматлари агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

Улашиш:

Бошқалар

18-декабр 2025, 04:25
522

Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.


19-декабр 2025, 03:34
480

ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.


18-декабр 2025, 04:18
441

Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?

Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.


17-декабр 2025, 03:45
433

“Қаттиқ ҳайфсан” ёки “огоҳлантириш” интизомий жазоми?

Меҳнат кодексининг 312-моддасига кўра, меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга фақат белгиланган интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли.