currencies image

12 674,37 UZS

37,68

usd

currencies image

14 470,33 UZS

54,46

eur

currencies image

161,23 UZS

0,13

ru



АсосийЯнгиликларНоруда материалларни қазиб олиш бўйича мораторий татбиқ этилган ҳудудларнинг чегаралари белгиланди

Норуда материалларни қазиб олиш бўйича мораторий татбиқ этилган ҳудудларнинг чегаралари белгиланди

Ҳуқуқ

calendar

13.09.2024

eye

170

Норуда материалларни қазиб олиш бўйича мораторий татбиқ этилган ҳудудларнинг чегаралари белгиланди

"Норуда материалларни қазиб олишга мораторий жорий этилган сув ҳавзалари ҳудудларининг чегараларини белгилаш тўғрисида"ги Ҳукумат Қарори (566-сон, 12.09.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материаллари қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этиладиган ҳудудлар чегаралари тасдиқланди.

Бунда мораторий татбиқ этиладиган дарёлар ҳудудлари чегараларига дарё ўзанлари, уларнинг соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналари киради.

Тегишли ташкилот ва ҳокимликлар:

— дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида дарё ўзанларини тозалаш ва норуда материалларини қазиб олиш ишлари тўхтатилишини қатъий назоратга олади;

— дарё ўзани, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида норуда материалларини ноқонуний қазиб олишнинг олдини олиш бўйича назорат тадбирларини кучайтирилади ҳамда жорий қилинган мораторийни бузишга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилишини таъминлайди.

Дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида жойлашган қум-шағал қазиб олувчи ҳамда қайта ишловчи тадбиркорлар тоғ ва тоғолди ҳудудларга ёки ушбу ҳудудларнинг яқинида жойлашган кичик саноат зоналарига кўчириш чоралари кўрилади.

Кўчирилаётган тадбиркорларга норуда материалларини ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи «E-auksion» орқали расмийлаштириб берилади.

Маълумот учун: Президент Фармонига мувофиқ, юқоридаги дарёлар ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилган.

Улашиш:

Бошқалар

12-май 2025, 10:58
1 261

Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.


13-май 2025, 10:32
952

«Касб эгаси» дуал таълим тизими нима ва уни ташкил этиш тартиби қандай?

«Касб эгаси» дуал таълим тизими — назарий қисми олий таълим ташкилотида, амалий қисми эса йўлланма асосида иш жойида ўтказиладиган ҳамда корхона томонидан иш ҳақи тўланадиган таълим жараёнидир.


22-май 2025, 11:01
896

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
895

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.