currencies image

12 800,13 UZS

7,90

usd

currencies image

13 467,02 UZS

145,35

eur

currencies image

129,02 UZS

1,13

ru



АсосийЯнгиликларНорвегия, Ирландия ва Испания Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди

Норвегия, Ирландия ва Испания Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди

Ўзбекистон

calendar

22.05.2024

eye

81

Норвегия, Ирландия ва Испания Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди

Норвегия, Ирландия ва Испания Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олганини эълон қилди. Бу билан Европа Иттифоқининг Фаластинни тан олган давлатлари сони 13 тага етди. Қарор ортидан Исроил Норвегия ва Ирландиядан элчиларини чақириб олиши айтилди.

Норвегия Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Йонас Гар Стере маълум қилди, деб ёзди маҳаллий NRK нашри.

Ирландия бош вазири Саймон Харрис ва Испания бош вазири Педро Санчес ҳам Фаластин давлатини тан олиш бўйича қарорни эълон қилди. Норвегия ва Испаниянинг қарори 28 майдан кучга киради.

«Ўн минглаб одамлар ҳалок бўлган ва яраланган урушнинг авж олган вақтида биз исроилликлар ва фаластинликлар учун сиёсий ечим таклиф қиладиган ягона муқобилни сақлаб қолишимиз лозим: тинчлик ва хавфсизликда, ёнма-ён яшовчи икки давлат», — деди Норвегия бош вазири Йонас Гар Стере.

Бу қарорлардан сўнг Европа Иттифоқининг Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олган мамлакатлари сони 13 тага етди.

Agence France-Presse`нинг ёзишича, Исроил Фаластин мустақиллигини тан олиш режалари туфайли Норвегия ва Ирландиядаги элчиларини чақириб олишга қарор қилган.

Маълумот учун, G7 (Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия ва АҚШ) давлатларидан ҳеч бири Фаластинни тан олмайди, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 193 аъзосидан 140 дан ортиғи тан олади.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 252

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


24-октябр 2024, 09:29
1 251

Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби

Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.


27-октябр 2024, 04:36
1 143

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


24-октябр 2024, 11:41
999

Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?

Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.