Содда талқин
10.11.2025
438

Кейинги йилларда мамлакатимизда ноширлик фаолияти соҳасини такомиллаштиришга, сифатли адабиётларни чоп этиш, китобхонлик маданиятини оммалаштиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётгани яққол кўзга ташланмоқда.
Аммо чоп этилаётган китобларда болаларнинг ёш хусусиятларига мос бўлмаган ва онгига салбий таъсир кўрсатадиган ахборотлар акс этаётгани, айримлари амалдаги давлат стандартларига мос келмаслиги, тарихий фактлар нотўғри тарзда берилаётгани, ноаниқ ва илмий исботланмаган маълумотлар баён этилаётгани аниқланган.
Шуларни инобатга олган ҳолда 03.11.2025 йилда “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қонунига қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди:
— нашриёт бош муҳаррирининг ҳуқуқий мақомини белгилаш;
— китобхонлик маданиятини рағбатлантириш.
Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, бош муҳаррир нашриёт таҳририятининг ижодий фаолиятига раҳбарлик қилиши, нашриётнинг мавзу режалари ишлаб чиқилиши ҳамда нашрларнинг қонунчилик талабларига, ноширлик фаолияти соҳасидаги техник регламент (миллий стандарт)лар талабларига мувофиқ тайёрланиши учун масъул экани белгиланмоқда.
Эндиликда бош муҳаррир лавозимига олий маълумотга ва ноширлик фаолиятида камида уч йил иш стажига эга бўлган шахс тайинланади. Бош муҳаррир ташкилотнинг муассиси ёки раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Бундан ташқари, нашриёт нашрларини чиқариш тўғрисидаги қарор бош муҳаррир томонидан қабул қилинади. У нашриётнинг ижодий фаолияти учун жавобгар бўлади.
Шунингдек, Қонун билан китобхонликни рағбатлантириш – китобхонлик маданиятини оммалаштириш ва ошириш тамойили сифатида белгиланмоқда.
Шу билан бирга соҳани ривожлантириш мақсадида 25 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритилиб, 2025 йил 1 январдан бошлаб нашриёт корхоналари фойда солиғини тўлашдан 5 йил муддатга озод этилади.
Мадина Ҳамдамова,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.