Ўзбекистон
10.10.2023
1 086
Бугун, 10 октябрь куни Самарқандда Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссиясининг навбатдаги йиғилиши конференция шаклида бошланди. Икки кун давомида 33 та давлатдан ташриф буюрган 150 нафарга яқин соҳа вакиллари, экспертлар иштирокида “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишда нотариуснинг ўрни” ҳамда “Рақамлаштириш асрида нотариатнинг ўрни” мавзулар муҳокама қилинади.
[caption id="attachment_22220" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: Адлия вазирлиги[/caption]
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Акбар Тошқулов сўзга чиқиб, охирги йилларда мамлакатимизда нотариат соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва келгусидаги режаларга тўхталиб ўтди.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда 2020 йилдан хусусий нотариуслар фаолияти йўлга қўйилди. Бугунги кунда 1000 нафардан ортиқ хусусий нотариуслар фаолият юритмоқда.
Ўзбекистон Нотариал палатаси ташкил этилди, унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди. 2022 йилда Ўзбекистон нотариат тизими Халқаро нотариуслар иттифоқининг 91аъзоси бўлди.
Фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида кўчмас мулк ижара ва текин фойдаланиш шартномаларини, мулкдорнинг яқин қариндошларига бериладиган автотранспорт воситасини бошқариш учун ишончномаларни, бирламчи бозордаги гаров ва ипотека шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди. Битимларни тасдиқлашда экстерриториаллик принципи жорий этилди.
“Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига ҳуқуқий мақом берилди ва барча нотариал ҳаракатлар ушбу тизимда рўйхатга олинмоқда. Нотариал ҳаракат расмийлаштириш учун фуқаролардан талаб қилинадиган ҳужжатлар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали нотариус томонидан олиниши йўлга қўйилди. Фуқаролардан талаб этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар ҳажми 87 фоизга қисқартирилди. “E-нотариус.uz” расмий веб-сайти ишга туширилди. Айрим нотариал ҳаракатларни дунёнинг исталган жойидан видеоконференсалоқа орқали онлайн равишда амалга оширилмоқда.
Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш “Лицензия” ахборот тизими орқали тўлиқ электрон шаклда амалга оширилиши йўлга қўйилди. Шаффофликни таъминлаш мақсадида хусусий нотариусларга лицензия бериш бўйича имтиҳонлар онлайн трансляция қилинмоқда.
Айрим турдаги нотариал ҳаракатлар учун давлат божи ставкалари миқдорлари оптималлаштирилди, шаффофлаштирилди ҳамда камайтирилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон томонидан нотариат соҳасида халқаро алоқаларни ўрнатиш ва уни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бугунги кунда Германия, Франция, Италия, Туркия, Хитой, Япония, Индонезия, Ветнам, Монголия, Доминика, Бенин, Украина, Литва, Беларус, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа давлатларнинг нотариат соҳасидаги ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.
“Бутун дунё ҳуқуқшунослари ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали юзага келадиган муаммоларни биргаликда тартибга солиш мумкин. Бу эса соҳани ривожланишига замонавий, тушунарли ва барча ҳурмат қилиб, итоат этадиган ҳуқуқий замин яратишга хизмат қилади”, — дея таъкидлади адлия вазири.
Хусусан, 2024 йилдан нотариал идорага келмасдан, шу жумладан чет элдан туриб мол-мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ битимларни (мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишдан ташқари) видеоконференсалоқа орқали расмийлаштириш йўлга қўйиш, масофадан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар доирасини кенгайтириш мақсад қилинган.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар
Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби
Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.
Касаллиги туфайли шахс ҳужжатни имзолай олмаса қандай йўл тутилади?
Ўзбекистонда 3 йил ичида 2 мингдан ортиқ киши ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган – Адлия вазири ўринбосари
Уларнинг мутлақ катта қисми – 86 фоизида ота-оналик мажбуриятларини бажармаган.
Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларга қарши курашиш тартиби белгиланади
“Тунги вақт” – соат 23:00 дан соат 6:00 га қадар бўлган вақт, “шовқинсиз давр” – иш кунларида соат 23:00 дан соат 7:00 га қадар ҳамда дам олиш ва байрам кунларида соат 21:00 дан соат 8:00 қадар бўлган вақт этиб белгиланади.
Хожибой Тожибоевнинг муаллифлик ҳуқуқлари унинг вориси орқали ҳимояланди
Аниқланишича, марҳум сўз устасининг хажвиялари ноқонуний равишда радио эфирларида эшиттирилган