Ўзбекистон
27.08.2022
1 124

— Отамиздан қолган уйни укамнинг номига расмийлаштирмоқчи эдик. Нотариусда акамнинг Паркинсон касали борлиги учун ўрнига жияним ҳужжатга имзо қўймоқчи бўлганида, нотариус бундай қилиш мумкин эмаслигини, ўзи имзолай олмаса, бу иш суд орқали ҳал қилинишини айтиб, рад этди. Акамнинг қўллари қалтирайди, мунтазам даволаниб туриши ҳақида тегишли ҳужжатлар бор. Нотариуснинг ҳаракати тўғрими? Ростдан ҳам бу иш судда кўриладими? Исми сир тутилди Мурожаатга фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди судьяси Анвар ҲАМРОЕВ жавоб берди: — “Нотариат тўғрисида”ги қонуннинг 34-моддасига кўра, нотариал тасдиқланадиган битимлар, шунингдек аризалар ва бошқа ҳужжатлар нотариус иштирокида имзоланади. Битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар тарафлар томонидан бармоқ изларини олиш йўли билан тасдиқланиши мумкин. Битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатларни тасдиқлаш жараёни видеоконференцалоқа орқали амалга оширилиши мумкин. Агар фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаса, битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни унинг топшириғига кўра унинг ўзи ва нотариус ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши мумкин, бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ёзиб қўйилиши лозим. Бундай ҳолларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида видеоёзув воситаларидан фойдаланилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, сиз барча нотариал ҳаракатларни мазкур нотариал идоранинг ўзида амалга оширишингиз тавсия этилади, судга мурожаат қилиш шарт эмас.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Нотариал ҳаракат расмийлаштириш учун фуқаролардан талаб қилинадиган ҳужжатлар ҳажми 87 фоизга қисқартирилди – Адлия вазири
Бугун, 10 октябрь куни Самарқандда бошланган Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссиясининг навбатдаги йиғилишида адлия вазири Акбар Тошқулов сўзга чиқиб, охирги йилларда Ўзбекистонда нотариат соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режаларни маълум қилди.
Ўзбекистонда 3 йил ичида 2 мингдан ортиқ киши ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган – Адлия вазири ўринбосари
Уларнинг мутлақ катта қисми – 86 фоизида ота-оналик мажбуриятларини бажармаган.
Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларга қарши курашиш тартиби белгиланади
“Тунги вақт” – соат 23:00 дан соат 6:00 га қадар бўлган вақт, “шовқинсиз давр” – иш кунларида соат 23:00 дан соат 7:00 га қадар ҳамда дам олиш ва байрам кунларида соат 21:00 дан соат 8:00 қадар бўлган вақт этиб белгиланади.
Хожибой Тожибоевнинг муаллифлик ҳуқуқлари унинг вориси орқали ҳимояланди
Аниқланишича, марҳум сўз устасининг хажвиялари ноқонуний равишда радио эфирларида эшиттирилган