Ҳуқуқ
11.09.2025
431

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 9 сентябрдаги “Нотариат институтини янада ривожлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-280-сонли Қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, уч ой муддатда қуйидаги янги нотариал ҳаракатлар жорий этилиши назарда тутувчи янги таҳрирдаги “Нотариат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланди:
— васият қилувчи вафот этганда нотариус томонидан меросхўрларга васиятномани эълон қилиш;
— эр-хотиннинг биргаликдаги васиятномасини нотариал тасдиқлаш; (ііі) мерос шартномасини нотариал тасдиқлаш;
— муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар ҳамда саноат мулки объектлари билан боғлиқ меросни нотариус томонидан расмийлаштириш тартибини белгилаш;
— икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни.
Шунингдек, 2026 йил 1 мартдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг минг бараваригача бўлган қуйидаги фуқаролик-ҳуқуқий низосиз талаблар бўйича нотариуслар томонидан ижро хатларини ёзиш тартиби жорий этилади:
— нотариал тасдиқланган битимларга асосланган талаб;
— ёзма ва нотариал тасдиқланган битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб;
— ижара тўловлари, кўп квартирали уйлардаги жойларнинг мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловлар, коммунал ва алоқа хизматлари бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида талаблар.
Қарор билан 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида нотариус лавозимида бўлишнинг энг юқори ёш чегарасини олтмиш беш ёшдан етмиш ёшга ошириш белгиланди. Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўрнига ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда қуйидаги икки босқичдан иборат бўлган ягона танлов тартибини жорий этилади:
— биринчи босқичда талабгорлар давлат ва жамият бошқаруви ҳамда коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик ҳуқуқи, нотариат ва ворислик ҳуқуқи соҳалари бўйича тест синовларидан ўтади. Бунда тест синовлари ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда Адлия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ташкил этилади;
— иккинчи босқичда тест синовларидан муваффақиятли ўтган талабгорлар Олий малака комиссияси томонидан ўтказиладиган амалий имтиҳонда нотариал ҳаракатларнинг лойиҳаларини махсус электрон платформада тайёрлайди ва муаммоли масалага (казусга) жавоб беради;
Шунингдек, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ўз касбий фаолиятини узрли сабабларга кўра бажара олмаган тақдирда, унинг аризасига асосан лицензиясининг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш тизими жорий этилади.
Бундан ташқари, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус лицензиясининг қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатишдан ташқари огоҳлантириш ва жарима кўринишидаги муқобил таъсир чораларини қўллаш механизмини жорий этилади. Нотариал расмийлаштирилган барча ҳужжатларни нотариуснинг имзоси, муҳри ва/ёки QR код (матрик штрихли код) билан тасдиқлаш тизими белгиланди.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ходимларга қандай ҳолатларда “байрам пули” тўлаб берилади?
Иш берувчининг мукофот пули тўлаш мажбурияти Меҳнат кодексида бевосита келтирилмаган, бироқ...