Ҳуқуқ
27.01.2025
188
Агарда сиз нотурар жойни турар жой сифатида қайта расмийлаштирмоқчи бўлсангиз, унда ушбу маълумотлар билан танишиб олинг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига кўра, объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструктсия қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар.
“Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га кўра қуйидагилар рухсат беришга доир талаб ва шартлар ҳисобланади:
— ихтисослашиши ўзгартирилган обектнинг фойдаланиш мақсади ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқлиги;
— нотурар жой авария ҳолатида эмаслиги;
— турар жойга ўтказилаётган хона бино ертўласи ёки ярим ертўласида жойлашмаганлиги;
— турар жойга ўтказилаётган хонани тўғридан-тўғри бошидан охиригача ёки бурчагидан шамоллатишни ташкил этиш имкониятининг мавжудлиги, шунингдек, ёндош турар жой ёки нотурар жойлардан тўлиқ изоляцияланганлиги;
— хоналар шифтининг (максимум, минимум) баландлиги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ эканлиги;
— нотурар жойни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ йўқлиги ёки ушбу нотурар жойга нисбатан хатлов мавжуд эмаслиги (ипотека бундан мустасно);
— зарур санитария-гигиеник узеллар яратиш учун хоналарни мослаштириш имкониятининг мавжудлиги;
— марказлаштирилган канализация мавжуд бўлмаган ҳолларда хонага бириктириладиган ер участкасининг майдони турар жой хонасидан, шунингдек, бириктириладиган ер участкасига туташ бўлган бошқа мулкдорларга тегишли турар жойлардан оқова сув ва ҳожатхона учун мўлжалланган ўралардан санитария нормаларига мувофиқ масофада жойлашганлиги;
— хонанинг мавсумий ва вақтинча яшаш учун мўлжалланмаганлиги;
— хонанинг бозорлар ва бошқа савдо марказларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларида жойлашмаганлиги;
— тўй ва шунга ўхшаш маросимлар ўтказиш билан боғлиқ 100 тадан ортиқ ўтириш жойи бўлган умумий овқатланиш объекти, кино ва видеофилмлар намойиш қилинадиган стационар ва вақтинча павильонлар, ёзги очиқ эстрада, кинотеатрлар, рақс майдончалари, 500 ўрингача бўлган ёпиқ кинотеатрлар, инсон ҳаёти учун хавфли бўлган портловчи, ёнувчи ва кимёвий воситалар сақлаш омборхоналари, ангарлар, киоскалар, бостирма тоифасидаги объект эмаслиги;
— ижтимоий соҳа обектларида жойлашмаганлиги.
Объектни рухсатномасиз қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш тақиқланади!
Улашиш:
Бошқалар
1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда
Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.
Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.