Ўзбекистон
12.06.2023
865
Бугун Олий судда 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга оид жиноят иши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳукми устидан 28 нафар судланувчи ва уларнинг ҳимоячилари томонидан берилган апелляция шикоятларига асосан мазкур жиноят ишининг ушбу шахсларга оид қисмини апелляция тартибида кўриб чиқиш тугалланиб, Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими эълон қилинди. Мазкур жиноят иши Олий суд судьяси А. Абдикаримов раислигида ҳамда судьялар У. Рўзиев ва Д. Тожибоевдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди. Олий суднинг 2023 йил 12 июндаги ажримига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси судининг ҳукми қуйидагича ўзгартирилди: И. Полатов, П. Есенгельдиев, И. Аитмуратов, И. Сапаров, Р. Жумабаев ва уларнинг ҳимоячилари томонидан берилган шикоятлар тўлиқ қаноатлантирилди. Бунга кўра И. Полатовга тайинланган 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига; П. Есенгельдиев ва И. Аитмуратовга тайинланган 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига; И. Сапаров ва Р. Жумабаевга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилди. Уларнинг эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақланган ҳар бир куни Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштирилиб, тайинланган жазодан чегирилиб, барчаси суд залида қамоқдан озод қилинди. Д. Надирбаев, А. Есемуратов, З. Пиржанов, Р. Досымбетов, Қ. Бахиев, Н. Бауетдинов, Р. Баимбетов, З. Таджимуратов, К. Ешжанов, А. Алланазаров, Н. Байлепесов, А. Жумабеков, А. Омирзаков, А. Сариев, К. Бекполатов, Н. Дуйсенбаев ва уларнинг ҳимоячиларининг шикоятлари қисман қаноатлантирилди. Бунга кўра Д. Надирбаев ва А. Есемуратовга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил; З. Пиржанов, Қ. Бахиев ва Р. Баимбетовга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 йил; Р. Досымбетов ва А. Алланазаровга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 йил; Н. Бауетдиновга тайинланган 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил 6 ой; З. Таджимуратов ва А. Омирзаковга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 7 йил; К. Ешжанов, Н. Байлепесов ва А. Жумабековга тайинланган 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил; А. Сариев ва К. Бекполатовга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 йил; Н. Дуйсенбаевга тайинланган 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига келтирилди. Биринчи инстанция суди ҳукмининг К. Бегалиев, Н. Хабипов, Д. Раманов, Ш. Аширбеков, О. Курбанов, М. Рахманов, О. Досназаров ва уларнинг ҳимоячиларининг шикоятлари қаноатлантирилмасдан, суд ҳукмининг уларга оид қисми эса ўзгаришсиз қолдирилди. Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47 ва 65-моддалари талабларини тўғридан-тўғри қўллаган ҳолда жиноят иши бўйича келтирилган зарарларни қоплаш мақсадида хатланган Д. Надирбаев, Қ. Бахиев, Н. Бауетдинов, А. Жумабеков, П. Есенгельдиев, Р. Досымбетов, О. Досназаров, Р. Жумабаев, З. Таджимуратовга тегишли мол-мулклар Жиноят-процессуал кодексининг 290-моддаси тартибида хатловдан чиқарилиб, эгаларига қайтарилиши белгиланди. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилди.
Улашиш:
Бошқалар
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат
Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?
Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.
Харид чеки – оддий қоғоз парчаси эмас
Қонунчилигимизда харид чеки сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоб муносабатларининг расмий белгиси сифатида мажбурий ҳисобланади.
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудова лавозимидан озод этилди
У 2023 йил Ўзбекистон президентлиги сайловида номзод сифатида иштирок этганди.
13 ёшли қизни зўрлаган собиқ Қўриқлаш бўлими сафдор-ходимига суд ҳукми ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судида Ш. Ш.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Қатағон қурбонларининг яна бир гуруҳи оқланди
Олий судда 1929-1931 йилларда ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудларида «босмачилик ҳаракати»да айбланган 240 нафар шахсга оқлов ҳукми чиқарилди.
Блогер Абдуқодир Мўминовга суд ҳукми ўқилди
Бугун жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Абдуқодир Мўминовга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.