Life Style
22.09.2025
296
Бугунги кунда мамлакатимизда иқтисодий ривожланиш жараёнида янги объектлар, иморатлар ва иншоотлар қурилиши тобора кенгайиб бормоқда. Шу билан бирга, бундай фаолият атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши табиий жараён ҳисобланади. Шу боис объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда экологик талабларни ҳисобга олиш муҳим аҳамият касб этади. Мазкур талаблар табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланган бўлиб, улар экологик барқарорликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва келажак авлодлар учун соғлом муҳитни асраб қолишга хизмат қилади.
Янги қуриладиган ёки қайта таъмирланадиган объектлар, иморатлар ва иншоотларни жойлаштириш, лойиҳалаш ҳамда қуришда ерларни муҳофаза қилиш чоралари олдиндан белгиланади ва бажарилади. Шунингдек, ерларнинг ҳолатига зарар етказиши мумкин бўлган янги технологияларни жорий этишда ҳам табиатни асрашга оид тадбирлар кўзда тутилади.
Агар янги объект қурилса ёки янги технология жорий қилинса, уларнинг ерга қанчалик зарар етказиши ёки фойдаси бўлиши олдиндан текширилади. Ерлардан фойдаланиш ва уларни асраш бўйича белгиланган тадбирларнинг қанчалик самарали бўлиши ҳам махсус экологик экспертиза орқали баҳоланади.
Яъни, оддий қилиб айтганда, ҳар бир лойиҳа табиатга, хусусан ер ресурсларига таъсирини олдиндан синовдан ўтказади ва фақат экологик хавфсизлик тасдиқланганидан кейингина амалга оширилади.
Агар қурилаётган объект ёки қўлланилаётган технология ерларни ҳосилдан қолишдан, бузилишдан ҳимоя қилиш чораларисиз бўлса ва экологик экспертизадан ижобий хулоса олмаган бўлса, уларни фойдаланишга топшириш ёки қўллаш қатъиян ман этилади. Яъни, ҳар қандай лойиҳа фақат табиатга зарар етказмаслиги кафолатланганидан кейин ишга туширилади.
Ерларнинг ҳолатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган объектларни жойлаштириш жараёни тартибсиз ёки бир томонлама ҳал қилинмайди. Бу масала қонунчиликка мувофиқ равишда табиатни муҳофаза қилиш органлари, қишлоқ хўжалиги идоралари, қурилиш органлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Оддий қилиб айтганда, объектлар қурилиши ёки янги технология жорий этилиши ер ва табиатга зарар қилмаслиги керак, бунинг устида экологик назорат бўлади ва қарор фақат мутасадди идоралар келишувидан кейин қабул қилинади.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?
Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.
Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби
Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.
Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш
Касаначининг меҳнатига ҳар бир тугалланган иш топшириғи, ишлар ҳажми топширилаётганда ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мунтазам вақт оралиғида ҳақ тўланиши керак.
1 октябрдан нималар ўзгаради?
Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.