Ўзбекистон
21.04.2025
382

Мамлакатимизда президентимиз томонидан оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенглиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилмокда. 2022 йил ноябрь ойида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судида Медиация хонаси ташкил этилган бўлиб, ушбу марказда никоҳдан ажралиш масаласида фуқаролик судига, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органига, ҳокимиятга ариза билан мурожаат этган фуқароларнинг яраштириш масаласи кўриб чиқилади. Марказнинг асосий вазифаси оилаларда вужудга келаётган ижтимоий муаммоларни бартараф этиш, ажралишларни олдини олиш хамда фарзандлар тўлиқ оилада камол топишини таъминлашдир.
Ушбу марказда биринчи навбатда, ўрганилаётган оила нима сабабдан ажралиш ёқасига келиб қолганлиги аниқланади. Масалан, ажралиш сабаби ишсизликдан келиб чиққан бўлса, у ҳолда эр-хотинларни бандликка кўмаклашиш марказига, агар ажралиш сабаби эр-хотинлардан бирининг руҳий ҳолати билан боғлиқ бўлса, у ҳолда психолог кўригига йўналтирилади, агар аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари аниқланса, у ҳолда ички ишлар органларига юборилади, зарур ҳолларда эса уларни реабилитация марказларига даволаниш учун жойлаштирилади.
Медиация марказида туман хотин-қизлар бўлими, туман ички ишлар бўлими, шаҳар прокуратураси, туман соғлиқни сақлаш бўлими, туман бандликка кўмаклашиш маркази, туман имом хатиблари хамда ФИБ Миробод туманлараро суди судьялари хамкорликда фаолият олиб борамиз. Жорий йилнинг 3 ойида марказда 20 та ажралиш ёқасига келиб қолган оилаларнинг масаласи ўрганилди, шулардан 5 та оила тўлиқ яраштирилди, қолганлари билан тегишлилигига кўра мутахассисларимиз шуғулланишмоқда.
Бизнинг мақсадимиз, оилаларни сақлаб қолиб, фарзандларни тўлиқ оилада камол топишини таъминлашдир.
Нозима Абдусаламова,
Фуқаролик ишлари бўйича
Миробод туманлараро суди судьяси
Улашиш:
Бошқалар
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?
Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Ёлғон гувоҳлик бериш қандай оқибатларга олиб келади?
Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг атайлаб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса тайёрлаши, шунингдек таржимоннинг маълумотни атайлаб нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш деб баҳоланади.
Меҳнат шартномасининг муддатлари қандай белгиланади? Муҳим 5 қоида
Меҳнат кодексининг 110-моддасида меҳнат шартномаси қандай муддатда тузилиши мумкинлиги белгиланган.