Ҳуқуқ
22.10.2024
92
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш шартлари келтириб ўтилган. Унга кўра:
Оила:
2021 йилнинг 1 сентябридан — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 440 минг сўмдан ошмаганда;
2022 йилдан бошлаб — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.
Бунда оиланинг даромадлари кам таъминланганлик мезонига мувофиқлигини аниқлашда минимал истеъмол харажатларининг янги миқдори Статистика агентлиги томонидан расман эълон қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун тақдим этилган аризаларга қўлланилади.
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам ушбу Низомда белгиланган тартибда оила аъзоларининг тақдим этган аризаларига асосан “Ягона реестр” АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади.
“Ягона реестр” АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар (шахслар) қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномаларни тақдим этмасдан, қонунчилик ҳужжатларида ушбу тоифадаги оилалар (шахслар)га белгиланган тартибда бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлардан фойдаланишга ҳақлидир.
Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича тайинланади ва тўланади.
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам ушбу Низомда белгиланган тартибда ариза берувчи мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.
Оиланинг муомалага лаёқатли исталган аъзосидан бири (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс, 18 ёшга тўлган, ўз оиласига эга бўлмаган (ота-онаси, улардан бири ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахс билан бирга яшовчи) боласи ёки оиланинг фарзандликка олинган боласи ёхуд васийликка олинган шахслар) ариза берувчи бўлиши мумкин.
Ҳар бир оила томонидан болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун ариза топшириш ва “Ягона реестр” АТга киритиш бир ойда бир марта амалга оширилади.
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлашнинг белгиланган муддати тугагач, ариза берувчи ушбу нафақа ёки моддий ёрдамни янги муддатга тайинлаш учун ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Бунда болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун ариза олдинги даврда тайинланган ушбу нафақа ёки моддий ёрдамни тўлаш муддати тугаётган ойдан кейинги ойда берилади. Такрорий мурожаатлар умумий белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Улашиш:
Бошқалар
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Туризм қўмитасига қўшимча вазифалар юклатилди
Қарорга кўра, Халқаро қўшма комиссиядан (Joint Commission International) аккредитациядан ўтган дастлабки 30 та хусусий тиббиёт муассасасининг аккредитациядан ўтиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Фуқаролик жамияти институтлари эркин фаолият юритиши учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Айни пайтда тадбиркорлик ва фермерлик йўналишида 664, спорт йўналишида 1 минг 519, ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 652, ёшлар йўналишида 650, ҳуқуқий- демократик институтларни ривожлантириш соҳасида 839, маданият, тарих ва маърифат йўналишида 564 ННТ фаолият юритмоқда.