currencies image

12 803,06 UZS

26,00

usd

currencies image

13 902,84 UZS

17,77

eur

currencies image

131,84 UZS

0,40

ru



АсосийЯнгиликларОилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчи шахс ўзи яшайдиган ягона квартирани оилавий корхона уставига киритиши мумкинми?

Оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчи шахс ўзи яшайдиган ягона квартирани оилавий корхона уставига киритиши мумкинми?

Ҳуқуқ

calendar

26.07.2024

eye

300

Оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчи шахс ўзи яшайдиган ягона квартирани оилавий корхона уставига киритиши мумкинми?

Юртимизда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида 2012 йил 26 апрелда 327-сонли “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун имзоланди. Қонуннинг афзаллиги шундаки,  оилавий тадбиркорлик иштирокчилари эр, хотин, уларнинг болалари ва набиралари, ота-онаси, меҳнатга қобилиятли ёшга тўлган бошқа қариндошлари (болалари ва набираларининг эрлари (хотинлари), туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллари, уларнинг эрлари (хотинлари) ҳамда болалари, тоға ва амаки ҳамда амма ва холалари) бўлиши мумкин.

Фақат муомалага лаёқатли 15 ёшдан катта бўлган шахслар оилавий корхона иштирокчилари бўлиши мумкин.

Оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида да­ромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолиятидир.

Оилавий тадбиркорлик ўз иштирокчиларининг их­тиёрийлигига асосланади.

Оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Оилавий корхонанинг устав фонди пул маблағлари, қимматли қоғозлар, бошқа мол-мулк, шу жумладан, пул билан баҳоланадиган мулкий ҳуқуқлар ёки ўзга шахсга ўтказиладиган бошқа ҳуқуқлар ҳисобидан шаклланти­рилади.

Ягона уй (квартира) оилавий корхонанинг устав фондига киритилиши мумкин эмас.

 

Шарипов Хуршид,

Бойсун туман адлия бўлими
Давлат хизматлари маркази
етакчи мутахассиси

 

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 916

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


24-сентябр 2024, 13:17
2 398

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


20-сентябр 2024, 13:18
1 530

Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар

Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.


25-сентябр 2024, 11:23
1 527

Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин

​​​​​​​Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.