Ҳуқуқ
27.08.2025
467

Замонавий глобаллашув жараёнида жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти бевосита инсон капиталининг сифат даражаси билан бевосита боғлиқ. Хусусан, юқори малакали илмий-педагог кадрлар ва мутахассислар тайёрлаш ҳар қандай давлатнинг барқарор ривожланиши, иқтисодий ўсиш ҳамда халқаро майдонда рақобатбардошлигини таъминлашда ҳал қилувчи омил сифатида намоён бўлмоқда. Шу боис олий таълимдан кейинги таълим тизими, яъни таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчилик институтлари илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашнинг энг муҳим бўғини ҳисобланади.
Олий таълимдан кейинги таълим нафақат янги билим ва тажрибаларни эгаллашни, балки илмий ижодий салоҳиятни намоён этиш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш, илмий мактаблар фаолиятини давом эттириш учун мустаҳкам замин яратади. Шу жиҳатдан ушбу тизим мамлакат илм-фан салоҳиятининг асосий таянчларидан бири бўлиб, у орқали ёш олимлар ва тадқиқотчилар янги илмий натижаларни яратиш, мавжуд илмий муаммоларга инновацион ёндашувларни таклиф этиш имкониятига эга бўладилар.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида олий таълимдан кейинги таълим тизими тубдан ислоҳ қилиниб, халқаро тажрибага мослаштирилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2017-йил 16-февралдаги ПФ-4958-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22-майда, “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 304-сонли қарори қарори қабул қилинган. Ушбу қарордан бошлаб юртимизда диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини беришни назарда тутувчи таянч докторантура ҳамда диссертатсияц ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини беришни назарда тутувчи докторантура тизимини жорий қилинган. Бу эса мамлакатимизда илмий изланишлар сифатини ошириш, ёш тадқиқотчиларни халқаро илмий ҳамжамиятга интеграция қилиш, илмий кадрлар тайёрлаш жараёнида шаффофлик ва самарадорликни таъминлашга қаратилган муҳим қадам бўлди.
Қарорнинг асосий мақсади нимада?
Илмий кадрлар тайёрлашни замон талабларига мослаштириш;
Илмий изланишлар сифатини ошириш;
Ёш тадқиқотчиларни халқаро илмий майдонга чиқариш;
Инноватсион ғояларни амалиётга татбиқ этишни жадаллаштириш.
Олий таълимдан кейинги таълим кимлар учун?
Таянч докторантура – илмий изланишга қизиққан ва магистратура ёки клиник ординатурани тамомлаган ёшлар учун. Бу босқичда улар мустақил тадқиқот олиб боради ва (PhD) даражасини олишга тайёрланади.
Докторантура – илмий фаолиятни янада чуқурлаштириш, йирик илмий мактабларда тадқиқотлар олиб бориш учун мўлжалланган босқич.
Мустақил изланувчилик – илмий ишни олий таълим муассасаси ёки илмий ташкилотдан ташқарида давом эттириш имконини беради.
Қарор нимани ўзгартирди?
Авваллари илмий даражаларни олиш жараёни мураккаб ва кўп босқичли бўлган. Эндиликда эса:
Талаблар аниқ ва шаффоф бўлди;
Диссертация ҳимоялари ягона тартибда ўтказилди;
Халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиш мажбурияти жорий қилинди;
Докторантлар учун моддий рағбатлантириш ва грант тизими йўлга қўйилди.
Аҳоли учун бу нима беради?
Олий таълимдан кейинги таълим тизимининг ривожланиши оддий фуқаролар ҳаётига ҳам бевосита таъсир қилади, янги илмий кашфиётлар кундалик ҳаётимизга тезроқ кириб келади, тиббиёт, техника, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда илғор ечимлар пайдо бўлади, ёш олимлар ўз ғоялари орқали мамлакат тараққиётига ҳисса қўшади, таълим сифати ошади, илмий мактаблар кучаяди.
Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ҳар чоракнинг учинчи ойигача бўлган муддатда ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва илмий ташкилот ёки таълим муассасасидаги қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади. Яъни қабул жараёнлари daraja.ilmiy.uz сайти орқали бир йилда 4 маротаба амалга оширилади.
Хулоса қилиб айтганда, Вазирлар Маҳкамасининг 304-сонли қарори Ўзбекистонда илм-фан ва таълим соҳасида янги даврни бошлаб берди. Бугун ёшлар нафақат мамлакатимиздаги илмий муҳитда, балки халқаро миқёсда ҳам ўз салоҳиятини намоён этиши учун кенг имкониятларга эга. Олий таълимдан кейинги таълим тизими орқали келажакда ўз соҳасининг етук олимлари, илмий раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари ва инноваторлари етишиб чиқмоқда.
Магистратура ёки клиник ординатурани битираётган ҳар бир ёш ўз олдига илмий изланишлар йўлини танлаш, PhD ёки DSc даражасини қўлга киритиш орқали нафақат шахсий ривожланишга, балки юртимиз тараққиётига ҳам улкан ҳисса қўшиш имкониятига эга. Бу эса, ўз навбатида, нафақат илм-фан тараққиётига, балки жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларига ижобий таъсир кўрсатади. Зеро, ёш тадқиқотчиларнинг янги ғоялари, илмий кашфиётлари ва инноватсион ишланмалари юртимизнинг барқарор тараққиёти ва халқаро нуфузини оширишга хизмат қилади.
Демак, олий таълимдан кейинги таълим — бу шахсий муваффақият сари йўл бўлиш билан бирга, бутун жамият тараққиётини таъминлайдиган муҳим қадамлардан биридир. Шу боис, бугунги ёшларни илм-фанга қизиқтириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва илмий изланишларга кенг шароит яратиш барчамизнинг умумий вазифамиздир.
Мамазияев Хусниддин,
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
бош мутахассиси
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ходимларга қандай ҳолатларда “байрам пули” тўлаб берилади?
Иш берувчининг мукофот пули тўлаш мажбурияти Меҳнат кодексида бевосита келтирилмаган, бироқ...