currencies image

12 581,97 UZS

84,22

usd

currencies image

14 698,26 UZS

39,65

eur

currencies image

157,75 UZS

0,96

ru



АсосийЯнгиликларОмонатларни кафолатлаш тизимининг муҳим жиҳатлари

Омонатларни кафолатлаш тизимининг муҳим жиҳатлари

Ҳуқуқ

calendar

13.08.2025

eye

74

Омонатларни кафолатлаш тизимининг муҳим жиҳатлари

Қонунчиликка кўра, Омонатларни кафолатлаш тизими кафолатлаш ҳодисаси юзага келганда Агентлик (Омонатларни кафолатлаш агентлиги) томонидан омонатчиларга компенсацияларни тўлаш орқали омонатчиларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади.

Кафолатлаш тизимида Агентлик, банклар ва кафолатлаш объектларининг эгалари иштирок этади.

Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) эга бўлган банкнинг кафолатлаш тизимида иштирок этиши шарт.

Банк, шу жумладан микромолия банки ва қонунчиликка мувофиқ ташкил этилган оралиқ банк лицензия берилган пайтдан эътиборан кафолатлаш тизимининг иштирокчисига айланади.

Жамғармага тўланадиган бадаллар қандай амалга оширилади

Банклар Жамғармага бир йўла тўланадиган, календарь ва махсус бадаллар тўлайди.

Оралиқ банк бир йўла тўланадиган бадални, шунингдек унга лицензия берилган кундан эътиборан олти ой давомида календарь ва махсус бадалларни тўлашдан озод этилади. Мазкур бадалларни тўлашдан озод этилганлик оралиқ банкнинг ушбу Қонунда назарда тутилган талабларга риоя этиш мажбуриятини, шу жумладан Агентликка маълумотларни тақдим этиш мажбуриятини, шунингдек кафолатлаш ҳодисаси юзага келганда оралиқ банкдаги кафолатланган омонатлар бўйича компенсациялар тўлаш бўйича Агентликнинг мажбуриятини бекор қилмайди.

Бир йўла тўланадиган бадал деганда нима тушунилади?

Бир йўла тўланадиган бадал деганда янгидан ташкил этилган банк томонидан, бундан оралиқ банк ва қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилган банк мустасно, Жамғармага дастлабки тўланадиган пул маблағлари тушунилади.

Банкнинг бир йўла тўланадиган бадали миқдори қонунчиликда белгиланган банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизини ташкил этади.

Банк томонидан бир йўла тўланадиган бадал лицензия берилган кундан эътиборан ўн иш куни ичида тўланиши керак.

Календарь бадал қандай бадал ҳисобланади?

Календарь бадал деганда банк томонидан Жамғармага ҳар чоракда тўланадиган пул маблағлари тушунилади.

Календарь бадал ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15 санасидан кечиктирмай тўланиши керак.

Календарь бадал суммасини ҳисоб-китоб қилиш Кенгаш томонидан белгиланган календарь бадал ставкасини банкнинг депозит базаси суммасига кўпайтириш орқали амалга оширилади.

Календарь бадал ставкаси чорак учун 0,5 фоиздан ошиши мумкин эмас. Календарь бадалнинг ставкаси ҳар йил 30 октябрдан кечиктирмасдан белгиланади.

Махсус бадал қандай бадал?

Махсус бадал деганда календарь бадалга қўшимча равишда Жамғармага тўланадиган пул маблағлари тушунилади.

Махсус бадал Жамғарма маблағларининг ҳақиқатдаги ёки эҳтимолдаги тақчиллигини бартараф этиш ва (ёки) компенсациялар тўлаш ёки санация воситаларини қўллаш учун жалб этилган қарз маблағларини тўлаш, шунингдек Жамғарма маблағларидан фойдаланилганидан кейин Жамғарма маблағларини белгиланган муддатларда мақсадли миқдорга етказиш учун белгиланади.

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 376

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


24-июл 2025, 11:49
1 089

Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?

Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.


8-август 2025, 06:28
942

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
896

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.