#NoComment
08.04.2025
1 039

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1096-моддасига асосан, ошкор этилмаган ахборотни қонуний асоси бўлмай туриб олган ёки тарқатган ёхуд ундан фойдаланаётган шахс бу ахборотга қонунан эга бўлиб турган шахсга ахборотдан ноқонуний фойдаланганлик натижасида етказилган зарарни тўлаши шарт.
Ошкор этилмаган ахборотдан ноқонуний фойдаланаётган шахс бу ахборотни уни тарқатишга ҳуқуқи бўлмаган шахсдан олган бўлса, ахборотни қўлга киритувчи шахс бундан бехабар бўлса ва буни билмаслиги керак бўлса (ахборотни инсофли эгалловчи), ошкор этилмаган ахборотнинг қонуний эгаси ахборотни инсофли эгалловчи ахборотдан фойдаланаётганлиги ноқонуний эканлигини билиб қолганидан сўнг ошкор этилмаган ахборотдан фойдаланганлик натижасида етказилган зарарларни қоплашни ундан талаб қилишга ҳақлидир.
Ошкор этилмаган ахборотга қонунан эга бўлиб турган шахс бу ахборотдан ноқонуний фойдаланаётган шахсдан ахборотдан фойдаланишни дарҳол тўхтатишни талаб қилишга ҳақлидир. Бироқ суд ошкор этилмаган ахборотни инсофли эгалловчи ундан фойдаланганда сарфлаган маблағларини инобатга олиб, бу ахборотдан ҳақ тўлаб олинадиган алоҳида лицензия асосида бундан буён ҳам фойдаланишига рухсат этиши мумкин.
Ошкор этилмаган ахборот мазмунини ташкил этувчи маълумотларни мустақил тарзда ва қонунан олган шахс бу маълумотлардан, тегишли ошкор этилмаган ахборот эгасининг ҳуқуқларидан қатъи назар, фойдаланишга ҳақли ва бундай фойдаланиш учун унинг олдида жавоб бермайди.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.