currencies image

12 634,34 UZS

18,98

usd

currencies image

14 821,34 UZS

0,76

eur

currencies image

162,37 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларОсиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 93 миллион доллар пул беради

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 93 миллион доллар пул беради

Ўзбекистон

calendar

14.09.2023

eye

408

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 93 миллион доллар пул беради

“Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳаси бўйича Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасида тузилган 93 миллион АҚШ доллари миқдоридаги битим тузилди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг Инсон ресурсларини ривожлантириш сектори раҳбари Аяко Инагаки бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. Учрашувда мамлакатда инсон капиталини ривожлантириш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, келгусида янги ташаббусларни амалга ошириш борасида музокаралар олиб борилди. “Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳаси бўйича Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасида тузилган 93 миллион АҚШ доллари миқдоридаги битим  ижросини амалга ошириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Келтирилишича, ушбу лойиҳа Ўзбекистон саноат тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш, ёшлар ва иш билан банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш орқали инклюзив ўсишни рағбатлантиришга қаратилган. Мазкур лойиҳа қурилиш, тўқимачилик ва тикувлик саноати, ахборот-коммуникация технологиялари, агробизнес ва озиқ-овқат саноати, техника ва ускуналарга хизмат кўрсатиш каби тармоқларда малакали ишчи кучи сифатида инсон ресурсларини ривожлантиради.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: