Ўзбекистон
11.12.2023
274
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистондаги 700 километрлик қишлоқ йўлларини транспорт алоқасини яхшилаш ва қишлоқ тараққиётига кўмаклашиш мақсадида хавфсизроқ ва иқлим ўзгаришига чидамлироқ қилиш учун 240 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда Банк Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу лойиҳа 2030-йилгача бўлган Қишлоқ йўлларини ривожлантириш миллий стратегияга ва 2035-йилгача бўлган Қишлоқ йўллари стратегиясига мувофиқ бўлиб, ҳукуматнинг қишлоқ йўлларини ривожлантириш дастурини олдинга силжитиш имконини берадиган асосий ташаббус бўлиб ҳисобланади. Асосий эътибор 12 вилоят ва Қорақалпоғистондаги маҳаллий ва хўжаликлараро қишлоқ йўлларига қаратилади.
Яхшилашлар қирғоқлар, кўприклар, сув ўтказгичлар ва дренаж тизимларини кучайтириш орқали транспорт қатнови сиғими, сифати, алоқа, хавфсизлик ва иқлимга чидамлиликни оширишга қаратилган.
Лойиҳа Ўзбекистон ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида илғор ташаббус бўлиб, қишлоқ аҳоли пунктлари ва фермерларга бозорлар, мактаблар, соғлиқни сақлаш хизматлари ва туман марказларига ҳар қандай об-ҳаво шароитида бориш имконини беради.
“Денгиздан икки давлат билан ажратилган Ўзбекистон аҳолисининг қарийб ярми қишлоқ хўжалиги асосий тирикчилик манбаи бўлган қишлоқ жойларда истиқомат қилаётгани учун алоқа жуда муҳим аҳамият касб этади.
Хавфсиз, ишончли ва иқлимга чидамли қишлоқ йўллари орқали қишлоқ жамоалари ва бозорлар ва хизматлар ўртасидаги алоқани сақлаб қолиш инклюзив ва барқарор иқтисодий ривожланишга эришиш учун муҳим аҳамият касб этади”, — деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бош директори Евгений Жуков.
Улашиш:
Бошқалар
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар
Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Сурхондарёда осма дор йўли қурилади
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация аъзолари Венгрия давлатида бўлиб, етакчи компаниялар билан икки томонлама музокаралар ўтказди.
2023 йилда пойтахтда автобуслар учун 48,2 км алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этилган
Тошкент шаҳар транспорт инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.
8 ноябрдан 10 ноябргача Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади (рўйхат)
Ҳайдовчилардан тирбандликларни олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 93 миллион доллар пул беради
Маблағ саноат тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш, ёшлар ва ишсиз аҳолига касб-ҳунар ўргатишга йўналтирилган.