currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларОтлар учун паспорт нега сўралади?

Отлар учун паспорт нега сўралади?

Тармоқда нима гап?

calendar

08.05.2025

eye

906

Отлар учун паспорт нега сўралади?

Жаҳон миқёсида от спорти билан боғлиқ мусобақалар жадал ривожланаётгани республикамизда йилқичилик соҳасини янада ривожлантириш, наслли ва спорт отларини етиштириш, спорт отларини халқаро даражадаги кўргазмаларда, спорт мусобақаларида иштирок этишини таъминлаш, эпизоотик барқарорликни назорат қилиш, шунингдек, миллий от ўйинларини ҳам ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида наслли ва спорт отларига миллий ва халқаро от паспортини бериш амалиёти йўлга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2019 йилдаги 214-сон қарорига кўра, от паспортини бериш тартиби белгиланди.

Ушбу қарорга мувофиқ, наслли ва спорт отларига «От паспорти» от эгасининг хоҳишига кўра берилади, алоҳида шартли жиҳати шундаки, наслли ва спорт отларини аукционларда, кўргазмаларда, миллий ва классик от спорти ўйинларида, спорт мусобақаларида иштирок этиши, шунингдек отлардан хизмат отлари сифатида фойдаланиш ушбу «От паспорти» мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

Демак, «От паспорти»  от спорти билан боғлиқ нафақат халқаро тусдаги от устида сакраш бўйича Жаҳон кубоги, от билан тўсиқлардан ўтиш Жаҳон кубоги, отлар пойгаси бўйича Жаҳон кубоги ва от билан акробатик машқлар бўйича Жаҳон кубоги каби мусобақаларда қатнашиш учун балки, маҳаллий тусдаги мусобақаларда қатнашиш учун ҳам зарур ҳисобланади.

Ушбу қарор билан тасдиқланган Наслли ва спорт отларига «От паспорти»ни бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, «От паспорти» Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси томонидан жисмоний ва юридик шахслар қарамоғидаги наслли ва спорт отларига:

— миллий ва классик от спорти ўйинлари, спорт мусобақаларида, кўргазмаларда ва аукционларда иштирок этиш;

— отчопарларда, от спорти клублари ва мактабларда ҳамда хизмат отлари сифатида фойдаланиш;

— селекция-наслчилик ишларини самарали амалга ошириш;

— эпизоотик барқарорликни таъминлаш бўйича амалга оширилган тадбирларни назорат қилиш;

— халқаро миқёсда ўтказиладиган спорт ўйинларида (Халқаро мусобақа ва Олимпия ўйинларида) қатнашадиган спорт отларига Халқаро от спорт федерациясининг (ФEИ) паспортини олиш учун берилади.

«От паспорти» Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг буюртманомасига асосан тайёрланади ҳамда ушбу паспорт наслли ва спорт отларининг бутун умри давомида амал қилади.

Жўраев Бехрўз,
"Адолат" МҲАМ ходими

 

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 03:37
1 576

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


26-март 2026, 10:45
1 459

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


27-март 2026, 07:04
1 204

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.


24-март 2026, 04:49
679

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тартиби тўғрисида 10 та муҳим саволга жавоб

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизими манзиллилик тамойилига асосланади.