Ўзбекистон
04.07.2023
391
Абитуриентларнинг 80 минг нафардан ортиғини аввалги йил, 73 минг нафарини эса жорий йил битирувчилари ташкил этмоқда. 4 июль соат 09:00 ҳолатига кўра, 154 минг 697 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг хабар беришича, шундан 80 минг 845 нафари аввалги йил, 73 минг 852 нафари эса жорий йил битирувчиларидир. Абитуриентларнинг энг кўпи – 104 277 нафари кундузги таълим йўналишларига ҳужжат топширган бўлса, энг ками – 1 445 нафари масофавий таълим йўналишлари учун рўйхатдан ўтган. Шунингдек, битирувчиларнинг 44 869 нафари сиртқи, 4 106 нафар эса кечки таълим йўналишларини танлаган. Маълумот ўрнида, онлайн рўйхатга олиш 20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Профессионал таълим муассасаларига танлов 18 августдан бошланади
Абитуриентлар белгиланган муддат якунлангунга қадар ўз танловларини ўзгартириши мумкин.
Абитуриентларнинг апелляция шикоятлари қачондан кўрилиши аниқ бўлди
Апеллация шикоятларини кўриб чиқиш 2024 йил 22 августдан бошланади.
Янги ўқув йилида ОТМларига қанча абитуриент давлат гранти асосида қабул қилиниши маълум бўлди
2024/2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди.
Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайди
Жисмоний шахслар масофадан туриб Face ID ёрдамида нотариал ҳаракатларни онлайн шаклда амалга ошириши, электрон рақамли имзо калитини олиши мумкин.