Ўзбекистон
14.08.2023
1 772

Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги ОТМлардан, шунингдек Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича тест синовлари 16 август куни бўлиб ўтади. Тест синовлари икки сменада ташкил этилади: 1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар; 2-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади. Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади ҳамда талабгорларга мутахассислик фанларида 30 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт берилади. Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан олишлари мумкин. Шунингдек, тест синови ўтказиладиган бинога белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин паспорт (ID-карта) ва рухсатнома билан келишлар талаб этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Абитуриентларнинг деярли ярми 56,7 балл ҳам тўплай олмади
Бу йилги тест синовларида 49,4 фоиз абитуриент ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 бални ҳам тўплай олмаган.
Абитуриент! Бугун сенинг кунинг..!
Ҳаяжон ва хавотир, ишонч ва иккиланиш, умид ва дадиллик акс этган нигоҳлар. Абитуриентларнинг елкасидан тоғ ағдариладиган кун – тест синовларининг дастлабки куни hudud24.uz объективида
Тест натижасига эътироз бўлса, нима қилиш керак? Апелляция ҳақида 6 муҳим саволга жавоб
Навбатдаги ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2023 йил 1 август кунидан бошланади ҳамда 13 август кунига қадар давом этади. Мандат натижаларидан норози бўлган абитуриентлар апелляция бериши мумкин. Ушбу мақолада апелляция шикоятини бериш, уни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари тўғрисида сўз юритилади.
Тест синовлари 72 та бинода ўтказилади
Бир кунда салкам 77 минг нафар абитуриент тест синовида иштирок этади.