currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларОв қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолияти юзасидан 7 та саволга 7 та жавоб

Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолияти юзасидан 7 та саволга 7 та жавоб

Ҳуқуқ

calendar

30.07.2024

eye

857

Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолияти юзасидан 7 та саволга 7 та жавоб

1. 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб ов қилиш қайси жойларда амалга оширилиши белгиланмоқда?

Жавоб: 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб овчилик хўжалигини ташкил этишнинг янги тартибини ўрнатиш назарда тутилмоқда ва унга кўра, в қилиш фақат овчилик хўжаликлари ҳудудида амалга оширилади ва овчилик хўжаликлари ҳудудидан ташқарида ов қилишни амалга ошириш тақиқланмоқда.

2. Овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун қандай тоифадаги ерлар ва қанча муддатга ажратилади?

Жавоб: овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар ҳамда ўрмон фонди ерларидан 10 гектаргача ер участкаси овчилик базалари ва 100 гектаргача ер участкаси питомниклар барпо этиш учун битта лот сифатида инвестиция ва шартномавий мажбуриятларни белгилаган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали 49 йил муддатга қуйидаги босқичларда ижара ҳуқуқи асосида ажратилади:

биринчи босқичда — 10 йил муддатга;

инвестиция ва шартномавий мажбуриятларни бажариш натижаларига кўра:

иккинчи босқичда — 10 йил муддатга;

учинчи босқичда — 29 йил муддатга.

3. Юридик ва жисмоний шахсларга ов қилиш жойлари қандай тартибда берилади?

Жавоб: электрон онлайн-аукцион ғолиби бўлган юридик ва жисмоний шахсларга овчилик хўжаликларига (овчилик базалари ва питомникларга) туташ ҳудуддаги ов қилиш жойлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан тўғридан-тўғри тузиладиган ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномага асосан овчилик хўжалигини юритиш учун бириктириб берилади.

4. 2024 йил 1 сентябргача ўзига тегишли ер участкаларида овчилик базалари ва питомниклар ташкил этилган юридик ва жисмоний шахсларга қандай имкониятлар берилади?

Жавоб: 2024 йил 1 сентябргача юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзига тегишли ер участкаларида овчилик базалари ва питомниклар ташкил этилган тақдирда, овчилик хўжалигини юритиш учун ушбу ер участкасига туташ ҳудуддаги ов қилиш жойлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан тўғридан-тўғри тузиладиган ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномага асосан 49 йил муддатга бириктириб берилади.

5. Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома мазмуни эркин бўладми?

Жавоб: овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартноманинг намунавий шакли Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тасдиқланади.

6. Овчиларга овчилик йўлланмаси қандай тарзда берилади?

Жавоб: 2024 йил 1 октябрдан бошлаб овчиларга овчилик йўлланмаси ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квоталар асосида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган электрон дастур орқали берилади. Бунда, овчилик йўлланмалари берилганлиги учун тўлов миқдори овчилик хўжаликлари томонидан белгиланади.

7. Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота қайси ташкилот томонидан ва қандай маълумотларга асосан ўрнатилади?

Жавоб: ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри маълумотлари, ёввойи ҳайвонлар сонини ҳисобга олиш ва тутиладиган ёввойи ҳайвонларни ҳисобга олиш маълумотлари, республикада мавжуд ўрмон хўжаликлари, қўриқхоналар, питомниклар ва шундай фаолият билан шуғулланувчи бошқа жисмоний ва юридик шахслардан олинган ёввойи ҳайвонларни ҳисобга олиш маълумотларидан келиб чиққан ҳолда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ўрнатилади.

Бунда Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонлар турларини табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишга доир ҳар йилги квоталарни тасдиқлашда қўшимча равишда Фанлар академиясининг олиб борилган ва чоп этилган илмий-тадқиқотлар асосидаги тавсиялари ҳисобга олинади.

ТДЮУ катта ўқитувчиси Т.Азимов

Улашиш:

Бошқалар

18-декабр 2025, 04:25
547

Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.


19-декабр 2025, 03:34
495

ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.


7-январ 2026, 05:23
469

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


18-декабр 2025, 04:18
455

Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?

Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.