Ўзбекистон
19.09.2023
1 184

Озарбайжон армияси тан олинмаган Қорабоғда “аксилтеррор операцияси”ни бошлади. Бу ҳақда республика Мудофаа вазирлиги хабар берди. “Уч томонлама декларация қоидаларини таъминлаш, Қорабоғ иқтисодий ҳудудида кенг кўламли провокацияларни бостириш, Арманистон қуролли кучлари қўшинларини ҳудудларимиздан қуролсизлантириш ва олиб чиқиб кетиш ҳамда тинч аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида минтақада маҳаллий антитеррор чоралари бошланган”, дейилади хабарда. Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, Озарбайжон ҳарбийлари юқори аниқликдаги қуроллардан фойдаланган ҳолда Арманистон Қуролли кучлари бўлинмаларининг позицияларини, уларнинг узоқ муддатли ўқ отиш нуқталарини, шунингдек, жанговар воситалар ва ҳарбий объэктлар яроқсиз ҳолга келтирилган. “Тинч аҳоли ва объектлар нишонга олинмайди”, – дейилади баёнотда. Тоғли Қорабоғда отишмалар бошлангани ҳақида тан олинмаган республиканинг собиқ давлат вазири Рубен Варданян ҳам хабар берган. “Биз йирик артиллериядан ўққа тута бошладик”, деб ёзди у Telegram-каналида. У нима бўлганлиги ҳақида бошқа маълумот бермаган. Арманистон Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, мамлакат чегараларида вазият тинчлигини эълон қилган. “Соат 14:00 ҳолатига кўра, Арманистон чегараларидаги вазият нисбатан барқарор”, — дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Қорабоғ Озарбайжон назоратига ўтди
Aрман жангчилари Боку тақдим этган сулҳнинг асосий шартларини қабул қилди.
Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш борасидаги қатъиятини олқишлаймиз — Cодиқ Сафоев
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистоннинг Қорабоғдаги тўқнашувлар бўйича ўз позициясини билдирди.
Ўзбекистон Қорабоғдаги президентлик сайловларини тан олмайди – ТИВ
“Ўзбекистон ҳукумати тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасида ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди, – ”дея баёнот берди ТИВ.
Шавкат Мирзиёев Фузулий шаҳрига келди
Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга давлат ташрифининг иккинчи куни рафиқаси билан бирга Фузулий туманида Ўзбекистон томонидан бунёд этилган Мирзо Улуғбек номидаги 1-умумтаълим мактабининг очилиш маросимида иштирок этди.