Ўзбекистон
06.02.2024
1 378

Open Data Watch ташкилотининг “Gender Data Compass” рейтингида 2023 йил якунига кўра, Ўзбекистон 37 балл тўплаган ҳолда 185 та мамлакат орасидан 56-ўринни, Марказий Осиё минтақасида 3-ўринни эгаллади.

“Gender Data Compass” мамлакатнинг гендер маълумотлари тизимини яхлит баҳолашни таъминлайди. У 53 та гендер кўрсаткичларининг беш жиҳати: мавжудлик, очиқлик, асослар, имкониятлар ва молиялаштириш манбаларига таҳлил қилинади.
Мамлакатда гендер статистикасини юритиш бўйича Статистика агентлиги ваколатли орган бўлиб, агентликда гендер статистикасини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича алоҳида бўлинма ташкил этилган.
Агентлик томонидан юритиладиган gender.stat.uz сайтининг барча бўлимларида бугунги кунда 180 дан зиёд гендер статистикасига оид кўрсаткичлар 3 та тилда, 5 хил форматда жойлаштириб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт
Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.
Ўзбекистондаги икки университет QS рейтингида ТОП-500 таликка кирди
Quacquarelli Symonds – QS World University Rankings халқаро рейтинг агентлиги 2024-йилги дунё университетларининг "Фан соҳалари рейтинги" (Subject Rankings) натижаларини эълон қилди.
Самарқанд аэропорти Халқаро аэропортлар Кенгашининг Европа бўлинмаси рейтинги ТОП-5 талигига кирди
Октябрь ойи якунлари бўйича Самарқанд аэропорти минтақавий ва кичик аэропортлар тоифасида йилига 100 мингдан 1 миллионгача йўловчи оқими билан 4-ўринни эгаллаган.
Ўзбекистон очиқ маълумотлар рейтингида 10 поғона юқорилади
Шунингдек, Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.
Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари халқаро рейтингида 8 поғона юқорилади
Барқарор ривожланишнинг 10 та мақсади бўйича кўрсаткичларида ижобий ўсиш қайд этилган.