Ўзбекистон
14.04.2024
1 833

Ўзбекистондаги 2 та университет QS рейтингида ТОП-500 таликка кирди, деб хабар бермоқда.
Quacquarelli Symonds – QS World University Rankings халқаро рейтинг агентлиги 2024-йилги дунё университетларининг "Фан соҳалари рейтинги" (Subject Rankings) натижаларини эълон қилди.
Унга кўра, "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" Миллий тадқиқот университети муҳандислик ва технология (398) ҳамда атроф-муҳит (351-400), Ўзбекистон миллий университети эса, математика фани (451-500) бўйича ТОП-500 олий таълим муассасалари қаторидан ўрин эгаллади.
Қайд этилишича, бу йилги рейтингда "TIQXMMI" Миллий тадқиқот университети "Академик обрў" индекатори бўйича энг яхши кўрсатгичга эришиб, 59-ўринни эгаллаган бўлса, Ўзбекистон миллий университети математика фанидан рейтингда илмметрия кўрсаткичларини ошириб, ҳар бир нашрга ҳаволалар сони, Хирш индекси ва халқаро илмий ҳамкорлик индекси бўйича ижобий динамикага эришган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.