currencies image

12 803,06 UZS

26,00

usd

currencies image

13 902,84 UZS

17,77

eur

currencies image

131,84 UZS

0,40

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон ва Қозоғистон янги навигация йўлагини жорий этди

Ўзбекистон ва Қозоғистон янги навигация йўлагини жорий этди

Содда талқин

calendar

13.07.2024

eye

225

Ўзбекистон ва Қозоғистон янги навигация йўлагини жорий этди

2024 йил 11 июлдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро ҳамкорлигида жорий этилган Т–916 зонали навигация маршрутининг янги бўлимлари расмий эълон қилинди ва ҳаво кемалари парвози учун фойдаланишга топширилди. Шу куни Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси янги йўналишнинг биринчи фойдаланувчиси бўлди.

Ушбу 40 километрга қисқарган янги йўналишнинг жорий этилиши авиакомпанияларга ҳар кунги рейслар давомида йилига 30 тоннадан 50 тоннагача авиаёқилғини тежаш имконини беради. Шу билан бирга, кислород сарфи 50-70 тоннага, атмосферага зарарли диоксид чиқиндилари эса йилига 220-250 тоннага камаяди.

Авиакомпанияларнинг энг самарали ва қисқа йўналишларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида “Ўзаэронавигатсия” Маркази ДУК ва “Қозаэронавигатсия” Маркази ДУК мутахассисларининг қўшни ҳаво ҳудудлари конструксиялари элементларини оптималлаштириш, шунингдек, ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш диспетчерларининг иш ҳажмини камайтириш масалалари бўйича ўзаро фаол ҳамкорлигида ҳаво йўналишларининг янги участкаларини жорий этиш бошланди.

Прогнозларга кўра, кунига 30 дан ортиқ авиакомпания янги оптималлаштирилган йўналиш бўйича парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда. “Ўзаэронавигасия” Маркази ДУК қўшни давлатлар провайдерлари билан ҳамкорликда янги HHTE йўналишларини жорий этиш бўйича фаол ишларни давом эттиради.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 916

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


24-сентябр 2024, 13:17
2 398

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


20-сентябр 2024, 13:18
1 530

Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар

Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.


25-сентябр 2024, 11:23
1 527

Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин

​​​​​​​Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.