currencies image

12 707,95 UZS

57,69

usd

currencies image

14 099,47 UZS

115,87

eur

currencies image

140,95 UZS

1,01

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги нишонланади

Ўзбекистонда сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги нишонланади

Ўзбекистон

calendar

20.07.2024

eye

374

Ўзбекистонда сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги нишонланади

“Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-270-сон, 19.07.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021–2024 йиллар давомида Олий суд томонидан 1 минг 200 дан зиёд сиёсий қатағон қyрбонларининг номлари оқланган.

Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси ташкил этилади.

Ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси мамлакатда Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида нишонланади.

Халқимизнинг мустақилликка эришиш йўлидаги кўп асрлик мардона кураши, бу йўлда cиёсий қатағонга учраган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда уларнинг хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари, давра суҳбатлари, таълим муассасалари ва маҳаллаларда уч авлод учрашувлари ташкил этилади.

“Jadidlar.uz” электрон платформасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади ва платформа янги электрон адабиётлар, тарихий манбалар, жадид матбуоти намуналари ва аудиовизуал маҳсулотлар билан бойитилади.

Таълим ташкилотларида ўтказиладиган “Мустақиллик дарслари” доирасида қатағон қyрбонлари, жумладан, жадидлик ҳаракати намояндаларига бағишланган ўқув машғулотлари ташкил этилади.

Улашиш:

Бошқалар

13-август 2024, 13:32
4 003

Олимпиада ғолиблари, уларнинг тренерларига қанча мукофот берилади?

Қонунчиликда ғолиблар, тренерларга бериладиган мукофот миқдори аниқ белгиланган. Мазкур мукофотдан солиқ ундириладими? Спортчини бир нечта тренер тайёрлаган бўлса қандай йўл тутилади?


17-август 2024, 12:47
1 223

Ерда кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин. Бундан қандай ҳимояланиш керак?

Якшанба, 18 августга ўтар кечаси ва якшанба кундуз куни 4-6 баллик магнит бўрони кузатилиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.


19-август 2024, 04:06
1 214

Қобулда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси иш бошлади

Амалий ташриф билан Афғонистонда бўлиб турган Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Қобул шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон-Афғонистон бизнес форуми ҳамда “Made in Uzbekistan” кўргазмасининг расмий очилиш маросимида иштирок этди.


20-август 2024, 12:40
1 177

Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилади?

Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар келтирилган.