Ҳуқуқ
21.01.2025
175
Ҳар доим ҳам дўкондан озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилаётганимизда қадоғидаги ёзувларга эътибор беравермаймиз. Аммо қонунчиликда бу борада белигланган нормалар бор. Яъни озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар уларни қадоқланган, ўралган ва тамғаланган ҳолда сотувга чиқаришлари шарт. Сифатли, яроқли озиқ-овқат сотиб олиш учун, албатта, маҳсулот қадоғидаги ёзувларга эътиборли бўлишимиз керак.
Озиқ-овқат товарлари тўғрисидаги маълумотларда, мазкур Қоидаларда кўрсатилган талаблардан ташқари техник регламентлар ва стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқ қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
- озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига кирадиган ингрединтларнинг номлари, шу жумладан, озиқ-овқатга солинадиган қўшимча масаллиқлар;
- озиқлик қиймати, оғирлиги ва метрик бирликлардаги ҳажми тўғрисидаги маълумотлар;
- қўлланиладиган соҳаси (болалар, даволаш-профилактика, озиқ-овқат маҳсулотлари ва парҳез таомлар ва бошқалар учун);
- тайёрлаш усуллари ва шартлари, қўлланилиши;
- мувофиқлик сертификати ёки маҳсулотнинг тайёрловчи корхоналарда сертификация қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
- сақлаш шартлари;
- идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш;
- тайёрланган санаси;
- касалликларнинг айрим турларида истеъмол қилиш ножоизлиги;
- тамаки маҳсулотларининг истеъмол ўровида унинг олд томони юқори қисмидаги асосий юзасининг камида олтмиш беш фоизини ҳамда орқа томони асосий юзасининг камида олтмиш беш фоизини эгаллайдиган, тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш туфайли юзага келган касаллик оқибатларини кўрсатувчи тасвир ва тегишли мазмундаги матн тарзида тиббий огоҳлантириш бўлиши керак;
- алкогол маҳсулотларининг (табиий ва кўпикланадиган винолар бундан мустасно) истеъмол идишида ёрлиқ асосий юзасининг камида қирқ фоизини эгаллайдиган матнли ёзув ва (ёки) расм тарзидаги тиббий огоҳлантириш бўлиши керак.
Улашиш:
Бошқалар
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Фирибгарлар тузоғидан қандай қилиб ҳимоялансам бўлади?
Яқинда бир танишимнинг номидан фирибгарлар томонидан кредит расмийлаштирилибди.
Кимлар нотариус бўлиши мумкин?
Давлат нотариал идоралари нотариусларига махсус унвонлар — мансаб даражалари берилади.