Ҳуқуқ
12.09.2024
1 390
Ҳокимлар, барча даражалардаги раҳбарлар аҳолини мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилишнинг олдини олишга масъул.
1. Ўзбекистонда мажбурий меҳнат тақиқланади
Мажбурий меҳнат деганда бирор-бир жисмоний шахсдан жазони қўллаш таҳдиди остида талаб этиладиган, бажарилиши учун ушбу шахс ихтиёрий равишда ўз хизматларини таклиф қилмаган ҳар қандай ишни ёки хизматни англатади.
Жазо деганда жисмоний шахснинг ихтиёрий розилиги мавжуд бўлмасдан, ушбу шахсга уни меҳнат фаолиятини амалга оширишга мажбур қиладиган ҳар қандай моддий, жисмоний ёки руҳий таъсир чораларини қўллаш ёки қўллаш таҳдиди тушунилади.
2. Қуйидагилар мажбурий меҳнат ҳисобланмайди:
ҳарбий хусусиятга эга бўлган ишларни ёки муқобил хизматни ўташ билан боғлиқ ишларни бажариш;
бажарилишига фавқулодда ёки ҳарбий ҳолат жорий этилиши сабаб бўладиган иш;
суднинг қонуний кучга кирган қарори бўйича жазо сифатида бажариладиган иш.
3. Ҳокимлар ва бошқа раҳбарлар мажбурий меҳнатнинг олдини олишга шахсан масъул
Ҳокимлар, барча даражалардаги раҳбарлар фуқароларни, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шу жумладан туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилишнинг олдини олиш ва бундай ҳолатларга чек қўйишга масъул ҳисобланади.
4. Ҳашар фақат ихтиёрий тарзда ўтказилади
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳашарлар фақат ихтиёрий тарзда умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжати бўлганда ташкил этилади.
Бунда ҳашарлар унда иштирок этадиган шахслар меҳнат қиладиган тегишли ташкилот ҳудудида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.
5. Ҳашарларда қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этиш мумкин эмас
Ҳашарлар доирасида барча бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаган ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш ишлари амалга оширилади.
Маҳаллалар фақат тегишли маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, болалар ва спорт майдонларини жиҳозлаш, моддий-маданий мерос объектларини зарур ҳолатда сақлаш, қабристонларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда зарур ҳолатда сақлаш ишларида аҳолининг ихтиёрий иштирок этишини ташкил этади.
6. Мажбурий меҳнат учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик бор
Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Мазкур ҳуқуқбузарлик педагогга нисбатан содир этилса БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Мажбурий меҳнат маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса жиноий жавобгарликка сабаб бўлади ҳамда БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача жарима ёки 2 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Мажбурий меҳнат вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилса БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
7. Пахта тозалаш корхоналарида бир мавсум ишлаш бир йиллик стаж ҳисобланади
Пахта тозалаш саноати корхоналаридаги: пахтани қуритиш, пахтани тозалаш, пахтани юклаш, тушириш, пахтани пневмотранспортга ортиш, қуритиш-тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш билан боғлиқ ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади
8. Пахта терими пулидан солиқ олинмайди
Пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган фуқароларнинг олган даромадлари солиққа тортилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.