Ўзбекистон
02.02.2024
191

“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси (ID-92820) муҳокамага қўйилди. Қонун лойиҳасига кўра, пиротехника воситалари билан шуғулланганларга БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача жарима белгиланиши мумкин.
Лойиҳага мувофиқ, пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласига оид ҳуқуқбузарликлар турларининг хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда жавобгарлик чораларини белгилаш режалаштирилмоқда.
Бундай ҳуқуқбузарликларни содир этганларга нисбатан маъмурий баённомаларни расмийлаштириш ваколати Миллий гвардия органлари билан бирга ички ишлар органларига ҳам берилади (Олдин бундай ваколат фақат Миллий гвардия мансабдор шахсларига тегишли эди).
Шундан келиб чиқиб, МЖтКнинг 185-1-моддасига таклиф этилаётган ўзгартиришга кўра:
– пиротехника буюмларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганларга БҲМнинг 5 бараваридан 20 бараваригача (1,7 млн сўмдан 6,8 млн сўмгача);
– пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш БҲМнинг 15 беш бараваридан 30 бараваригача (5,1 млн сўмдан 10,2 млн сўмгача);
– пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача (8,5 млн сўмдан 17 млн сўмгача) жаримага сабаб бўлади.
Юқоридаги барча ҳолатларда ҳуқуқбузарга жарима солиш билан бирга ҳуқуқбузарлик ашёлари ҳам мусодара қилинади.
Маълумот учун, ҳозирда пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш — буларнинг ҳаммасига бир хил жазо тайинланади. Яъни ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 5 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солинади.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?
Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.