currencies image

12 741,76 UZS

26,69

usd

currencies image

14 035,05 UZS

6,20

eur

currencies image

139,85 UZS

0,14

ru



АсосийЯнгиликларПавел Дуровнинг қамоқ муддати яна икки суткага узайтирилди

Павел Дуровнинг қамоқ муддати яна икки суткага узайтирилди

Life Style

calendar

26.08.2024

eye

113

Павел Дуровнинг қамоқ муддати яна икки суткага узайтирилди

Telegram асосчиси ва бош директори, шанба куни Парижда ҳибсга олинган Павел Дуровнинг қамоқ муддати 48 соатга узайтирилди. Франция прокуратураси душанба куни унинг иши бўйича расмий баёнот беради.

Парижда ҳибсга олинган Телеграм асосчиси ва раҳбари Павел Дуровнинг қамоқ муддати яна 48 соатга узайтирилди, деб хабар бермоқда AFP ахборот агентлиги терговга яқин манбага таяниб.

Судья 39 ёшли тадбиркорга расмий айблов қўйиш ёки уни қўйиб юбориш учун икки кун вақтга эга: маҳаллий қонунчилик нормаларига кўра, сўроқ қилиш учун ушлаб туриш муддати 96 соатдан ортиқ давом этиши мумкин эмас.

Бугун Франция прокуратураси ушбу иш бўйича матбуот учун баёнот бериши кутилмоқда.

Якшанба куни эса Франциянинг Москвадаги элчихонаси биноси олдида Telegram рамзи – қоғоз самолётлар пайдо бўлди. Ўша ерда Дуровни қўллаб-қувватловчи якка пикетлар ўтказилди. Намойишчилар уни озод қилиш, сўз ва ахборот эркинлигини ҳимоя қилишга даъват этилган плакатларни ушлаб туришган. Кейинроқ намойишчилардан бири қўлга олинди.

Дуровни нимада айблашяпти?

Франция тергов органлари Дуровни Telegram даги контентни модерация қилишдан бош тортгани учун пул ювиш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, уюшган жиноятчилик, терроризм ва болаларга қарши жиноятлар содир этилишига алоқадор деб ҳисоблаб, ҳибсга олиш учун ордер берди.

Telegram расмий баёнот берди

Telegram ўз директорининг ушланиши ҳақидаги маълумотлар муносабати билан расмий баёнот эълон қилди. Унда таъкидланишича, мессенжер «Европа Иттифоқи кўрсатмаларига, жумладан, Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунга (Digital Services Act, DSA) риоя қилмоқда, белгиланган стандартлар асосида модерация амалга оширилмоқда ва «мунтазам равишда такомиллаштирилмоқда».

«Telegram раҳбари Павел Дуровнинг яширадиган ҳеч нарсаси йўқ ва у Европа бўйлаб тез-тез саёҳат қилади. Платформада ёки унинг эгасида ушбу платформадаги суиистеъмолликлар учун жавобгарлик мавжуд деган фикр бемаъниликдир», – деб таъкидланган баёнотда.

Тахминан бир миллиард фойдаланувчига эга бўлган Facebook, YouTube, WhatsApp, Instagram, TikTok ва WeChat каби улкан ижтимоий тармоқлар қаторида туради. Ушбу медиа платформа фойдаланувчилар ёзишмаларини шифрлаш протоколига эга бўлиб, махфийликка алоҳида эътибор қаратади. Бу, ўз навбатида, Телеграмни машҳур қилди, аммо айни пайтда қаттиқ танқидлар объектига ҳам айлантирди.

Шов-шувлар ва муҳокамалар

Франция ҳокимияти ҳозирча изоҳ бермади. Бироқ қамоққа олиш оддий фойдаланувчилар, таниқли шахслар, технология соҳасининг кўзга кўринган вакиллари ва интернет эркинлиги ҳимоячилари орасида кучли акс-садога сабаб бўлди.

Х ижтимоий тармоғи ва Tesla компанияси эгаси Илон Маск Франция ҳокимиятини Павел Дуровни озод қилишга чақирди. У ўзининг # FreePavel хештеги билан бирга ёзган постида шундай деди: «Тасаввур қилинг: Европада 2030 йил ва сиз мемни ёқтирганингиз учун ҳибсга олинасиз».

Россиянинг Париждаги элчихонаси маҳаллий ҳокимиятни «ушбу масала юзасидан ҳамкорлик қилишдан бош тортишда» айблаб, дипломатларнинг Дуровнинг олдига киришини таъминлашни талаб этди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Россиянинг Францияда жойлашган дипломатик ваколатхонаси «тадбиркор вакилларининг мурожаати бўлмасада, бундай ҳолларда зарур бўлган чораларни кўриб, Россия фуқароси атрофидаги вазиятни дарҳол ойдинлаштиришга киришган».

Telegram қароқчилар макони(ми)?: муаллифлик ҳуқуқи бўйича даъволар

Дуровнинг ҳибсга олиниши Telegram нинг жумладан «интеллектуал мулк қароқчилари» маконига айлангани масаласини ҳам юзага чиқарди.

Ўтган ҳафтада Франция оммавий ахборот воситалари Франциянинг олий футбол лигаси (League 1) ўйинларини кўрсатиш ҳуқуқини 500 миллион еврога сотиб олган DAZN компаниясининг Telegram га нисбатан жиддий эътирозларини муҳокама қилди. DAZN компанияси обуна учун юқори нарх (ойига 40 евро) белгилагани туфайли Францияда ноқонуний трансляциялар тарқалиши кузатилмоқда, бунинг натижасида футбол клублари ҳам даромаднинг бир қисмини йўқотмоқда.

Интернетдаги ноқонуний эшиттиришларни аниқлашга ихтисослашган LeakID компанияси раҳбари Эрве ле Мер радиостанция эфирида қароқчи веб-сайтлар ва телеканалларнинг интернет-эшиттиришларини ноқонуний тарқатишига қарши муваффақиятли курашаётганларини айтди. «Бироқ Телеграмдаги қонунбузарларга қарши курашишда қийинчиликларга дуч келяпмиз, мессенжер маъмурияти бизнинг ноқонуний ҳаволаларни блоклаш ҳақидаги сўровларимизга жуда секин жавоб беради ва дастлаб тезда блоклаш ўрнига бундай трансляцияларга йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириш юборади.

Шу сабабли, қонунбузарлар трансляцияни давом эттириш учун кўзгу-ҳаволалар яратишга улгуришади ва хоҳловчилар 90 дақиқалик ўйинни шу мақолалар орқали жонли эфирда кўришга улгурди», – деди у. Телеграм эса LeakID эътирозларига жавобан, уларнинг мурожаатларга жавоб бериш вақти ва сиёсати соҳадаги бошқа йирик компаниялар стандартларига мос келишини таъкидлади.

Улашиш:

Бошқалар

21-август 2024, 12:46
1 390

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 377

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.


23-август 2024, 06:10
1 328

Ўзини ўзи банд қилган шахслар қандай солиқ тўлайди?

Солиқ кодексининг 461-моддасининг биринчи қисми 2-бандига асосан солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳисобланиши белгиланган.


24-август 2024, 04:13
1 307

Янги ўқув йилининг бошланиш саналари маълум бўлди

ОТМларда янги 2024/2025 ўқув йили 9 сентябрь, душанба куни бошланади.