currencies image

11 839,59 UZS

6,22

usd

currencies image

13 569,35 UZS

8,26

eur

currencies image

140,42 UZS

0,63

ru



АсосийЯнгиликларПедагог фарзандининг контрактига нечи фоиз чегирма берилади?

Педагог фарзандининг контрактига нечи фоиз чегирма берилади?

Ҳуқуқ

calendar

21.09.2026

eye

15

Педагог фарзандининг контрактига нечи фоиз чегирма берилади?

Ҳукуматнинг 2026 йил 17 сентябрдаги 501-сон қарори билан 2026/2027 ўқув йилидан педагогларнинг давлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган фарзандлари учун базавий тўлов-контракт суммасига 30 фоиз чегирма жорий этилди.


Ушбу имтиёз кимлар учун?
Имтиёз давлат ОТМларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида ўқиётган педагоглар фарзандларига татбиқ этилади. Яна бир муҳим жиҳати, агар педагогнинг бир нечта фарзанди давлат ОТМида контракт асосида таҳсил олса, чегирма ҳар бир фарзандга алоҳида берилади.

 

Шуни ёдда тутингки, имтиёз нодавлат ва хорижий ОТМлар, уларнинг филиаллари, ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотлари, қўшма таълим дастурлари ҳамда қўшимча ёки табақалаштирилган контрактга нисбатан татбиқ этилмайди.

Чегирмани олиш учун ариза қаерга юборилади?

Чегирмани олиш учун ариза kontrakt.edu.uz тизими орқали юборилади. Ариза берувчининг педагог фарзанди экани электрон тизимлар орқали тасдиқланса, имтиёз автоматик қўлланилади. Ариза 2 иш куни ичида кўриб чиқилади. 30 фоизлик чегирма ҳар бир ўқув йили учун бир марта қўлланилади.

Шунингдек, Аризани кўриб чиқиш жараёнида ариза берувчининг педагог фарзанди эканлиги “Рақамли ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тасдиқланганда, чегирма автоматик тарзда қўлланилади.

Педагог фарзандларининг отаси ёки онаси педагог тоифасидан чиқарилган тақдирда, кейинги ўқув йилидан бошлаб унга чегирма қўллаш тўхтатилади.

Улашиш: