currencies image

12 160,99 UZS

72,68

usd

currencies image

14 178,50 UZS

55,38

eur

currencies image

153,92 UZS

0,92

ru



АсосийЯнгиликларПедагогларнинг ҳуқуқлари, имтиёзлари, мажбуриятлари ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби

Педагогларнинг ҳуқуқлари, имтиёзлари, мажбуриятлари ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби

Ўзбекистон

calendar

24.09.2025

eye

144

Педагогларнинг ҳуқуқлари, имтиёзлари, мажбуриятлари ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби

Қонунларимизда педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва улар фаолиятининг асосий кафолатлари белгилаб қўйилган.

Педагог ким?

Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи ҳамда тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган жисмоний шахс педагогдир.

Ўзбекистон Республикасида педагогнинг мақоми тан олинади. Педагогларнинг ўз касбий фаолиятини юритиши учун ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилади, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланади ва ҳуқуқлари амалга оширилиши учун кафолатлар берилади.

Педагогларнинг иш фаолиятига тўсқинлик қилиш тақиқланади

Педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, педагог томонидан таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек унга ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш;

педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш;

педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан аҳолининг солиқлар, коммунал тўловлар, кредитлар ва бошқа қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни, битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш;

педагогни ишга жойлаштирилмаган, таълим билан қамраб олинмаган ва профилактика ҳисобида турган вояга етмаганлар ҳисобини юритиш ҳамда уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш ишларига жалб этиш;

педагогнинг зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш тақиқланади.

Педагог ўз касбий фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

замонавий педагогик технологияларни, ўқитиш ва тарбия воситаларини ҳамда усулларини эркин танлаш ва улардан фойдаланиш;

белгиланган тартибда муаллифлик дастурларини ва ўқитиш услубиётини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ижодий фаоллик кўрсатиш, шунингдек тегишли ўқув фанлари, курслари ва модулларидан фойдаланиш;

ўқув, илмий ва услубий йўналишлардаги давлат ахборот-ресурс ҳамда ахборот-кутубхона марказларининг хизматларидан бепул фойдаланиш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижодий таътил олиш;

ўз касбий фаолиятига ғайриқонуний равишда аралашувдан ҳимояланиш;

педагогик фаолияти давомида ўзига бириктирилган синфдаги таълим олувчиларнинг билимини мустақил баҳолаш;

таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан педагогнинг касбига ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилиш;

давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтиш;

таълим олувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этиш.

Педагогнинг мажбуриятлари қандай?

Педагог ўз касбий фаолиятини амалга оширишда:

таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиши;

ўқув машғулотларини ўқув дастурлари ва давлат таълим стандартларига мувофиқ сифатли ўтказиши;

ўқув машғулотлари давомида таълим олувчиларнинг билим даражасини ошириш учун зарур чоралар кўриши;

ахборот-коммуникация технологияларидан, ўқитиш ва тарбиянинг илғор ҳамда инновацион шакллари ва усулларидан фойдаланиши;

таълим олувчиларнинг психологик ва ўзига хос хусусиятларини, жисмоний ва руҳий саломатлигини, физиологик ривожланишини ҳисобга олиши, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган шахсларни ўқитиш учун шарт-шароитлар яратилишига эътибор қаратиши ва уларни камситмаслиги;

вояга етмаган таълим олувчилар билан таълим-тарбия ишларини уларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари билан ҳамкорликда олиб бориши;

ўз малакасини мунтазам равишда ошириб бориши, эгаллаб турган лавозимига мувофиқлик жиҳатидан даврий аттестациядан ўтиши;

таълим ташкилотининг уставига ва (ёки) бошқа таъсис ҳужжатларига, ички меҳнат тартиби қоидаларига ва педагогик этика қоидаларига риоя этиши;

мажбурий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши шарт.

Педагогларнинг аттестацияси ва малака тоифаси олиш тартиби

Давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагоглари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтади ҳамда унинг натижаларига кўра тегишли малака тоифаларини олиши мумкин.

Педагогнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қандай амалга оширилади?

Педагогнинг ойлик иш ҳақи маълумоти, малака тоифаси (лавозими) бўйича базавий тариф ставкаси, илмий даражаси, илмий унвони, давлат мукофотлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган устамалар инобатга олинган ҳолда ҳисобланади.

Педагоглар қандай асосга кўра рағбатлантирилади?

Касбий фаолиятда юқори натижаларга эришганлиги учун педагоглар “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат мукофотларига, хусусан, “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” фахрий унвонлари ҳамда бошқа давлат мукофотлари билан тақдирланиши мумкин.

Халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган педагогларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда мукофот пуллари тўланади.

Педагогларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби қандай?

Таълим ташкилотларининг педагогларини ижтимоий ҳимоя қилиш давлат томонидан кафолатланади.

Таълим ташкилотларининг педагоглари учун қисқартирилган иш вақти белгиланади.

Давлат таълим ташкилотларининг педагогларига давомийлиги кўпи билан эллик олти календарь кундан иборат бўлган ҳақ тўланадиган ҳар йилги асосий узайтирилган меҳнат таътили кафолатланади.

Республиканинг олис ҳудудларида жойлашган таълим ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилинган олий маълумотли педагогларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.

Педагогларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли тарзда қабул қилинади.

Давлат мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан банд бўлган педагоглари давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтказилади.

Қайси тоифа шахслар педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди?

қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар;

қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар;

психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар.

Мадина Ҳамдамова,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
823

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


29-сентябр 2025, 07:30
697

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


20-сентябр 2025, 08:01
582

Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш

Касаначининг меҳнатига ҳар бир тугалланган иш топшириғи, ишлар ҳажми топширилаётганда ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мунтазам вақт оралиғида ҳақ тўланиши керак.


30-сентябр 2025, 10:14
543

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.