Life Style
12.01.2026
16

Маълумки пенсия бўйича энг муҳим қонун ҳужжатларидан бири “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун бўлиб, унга кўра, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда ҳамда аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар. Шу билан бирга, мазкур Қонун билан имтиёзли пенсияга чиқиш, алоҳида истисно ҳолатлар ҳам белгиланганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Хўш пенсияга чиққунга қадар тўлиқ дарс соати олиб ишлаган педагоглар пенсияга чиққанларидан кейин ҳам тўлиқ дарс соати олишлари мумкинми?
Ушбу саволга жавоб беришда аввало Меҳнат кодексига юзланамиз. Кодекснинг 4-моддаси ҳар ким меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишда тенг имкониятларга эга эканлигини, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишнинг тақиқланишини белгилайди.
Шунингдек, мазкур моддада жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, қариндошларида судланганликнинг мавжудлиги, мулкий ҳолати ва мансаб мавқейи, яшаш жойи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик сифатлари ва меҳнати натижалари билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнат ва машғулотлар соҳасида бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита чекловлар белгилаш, худди шунингдек бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита имтиёзлар бериш камситиш сифатида белгиланган.
Диққат қилинг. Меҳнат ва машғулотлар соҳасида ходимларнинг ҳуқуқларини меҳнатнинг муайян турига хос бўлган талаблар ёки юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар (оилавий вазифаларни бажариш билан банд бўлган шахслар, вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ҳомиладор аёллар ва бошқалар) тўғрисидаги алоҳида ғамхўрлик билан боғлиқ ҳолда асосланган тарзда фарқлаш, истисно этиш, уларга афзаллик бериш, шунингдек уларни чеклаш камситиш деб ҳисобланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 20 июндаги 8-мҳ, 28, 124/1-сон қарори билан тасдиқланган Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3271, 2020 йил 30 июнь) умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатларини шакллантириш тартибини белгилайди.
Мазкур Низомнинг 15-бандида умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланиши белгиланган. Кўриниб турибдики, кўрсаткичларнинг кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилади. Шу билан бирга, Низомнинг 19-бандига асосан ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга, шунингдек, ишловчи пенсионерларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.
Демак, қонунчиликда педагоглик фаолияти билан шуғунлланаётган пенсионерларга дарс соати беришда чекловлар мавжуд эмаслиги сабабли пенсионер педагоглар ҳам Низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичларнинг кетма-кетлиги асосида устунликка эга бўлса тўлиқ миқдорда дарс соати олиши мумкин.
Турғунов Баҳодир,
«Адолат» МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?
Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.
ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?
ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.
Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?
Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.