currencies image

12 920,48 UZS

7,79

usd

currencies image

13 436,01 UZS

26,20

eur

currencies image

130,17 UZS

0,51

ru



АсосийЯнгиликларПенсияга стаж, расмий даромад, кредит олиш имкониятлари – ўзини ўзи банд қилишнинг қандай афзалликлари бор?

Пенсияга стаж, расмий даромад, кредит олиш имкониятлари – ўзини ўзи банд қилишнинг қандай афзалликлари бор?

Ҳуқуқ

calendar

23.02.2024

eye

4 526

Пенсияга стаж, расмий даромад, кредит олиш имкониятлари – ўзини ўзи банд қилишнинг қандай афзалликлари бор?© Фото: Hudud24.uz

Бугун аксарият аҳоли шуғулланиб келаётган ишлар, жумладан, устачилик, уй ишларини бажариш, мебел йиғиш, ғишт териш фаолияти ҳеч қаерда рўйхатдан ўтказилмаган. Бу фаолият турларини ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб амалга ошириш эса, фуқароларга қатор енгилликларни беради. Hudud24.uz ўзини ўзи банд қилиш тартиби ва афзалликлари ҳақида маълумот бериб ўтади.

1. Ўзини ўзи банд қилган шахс ким?

Ўзини ўзи банд қилган шахс – даромад олиш мақсадида хизмат кўрсатиш, ишларни бажаришда шахсий меҳнати билан иштирок этадиган, фаолиятни мустақил амалга оширадиган, ЯТТ сифатида рўйхатга олинмаган шахс.

2. Қайси ишлар билан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида шуғулланиш мумкин?

Қонунчиликда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун 100 дан ортиқ фаолият (ишлар, хизматлар) турлари белгиланган, уларнинг тўлиқ рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

Жумладан, ушбу рўйхатда репетиторлик қилиш, деҳқон бозорида савдо қилиш, сартарошлик, “маклер” хизмати мавжуд.

3. Қандай рўйхатдан ўтилади?

Ўзини ўзи банд қилган шахс cифатида “Солиқ” мобил иловаси ёки my.soliq.uz, my.gov.uz ҳамда солиқ солиқ инспекциясига бориб рўйхатдан ўтиш мумкин.

Рўйхатдан ўтишда сўровнома тўлдирилади.

Сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (паспорт тагида ёзилган 30 билан бошланадиган 14 хонали рақам), рўйхатдан ўтказиш электрон рақамли имзо орқали амалга оширилса бу маълумот автоматик чиқади;

танланган фаолият тури;

фуқаро ишни (хизматни) бажарадиган манзили;

телефон рақам ва у билан боғланиш мумкин бўлган бошқа маълумотлар.

Рўйхатдан ўтиш якунланиши биланоқ, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида QR-кодли маълумотнома берилади.

Маълумотнома ўзбек тилида расмийлаштирилади. Шахснинг хоҳишига кўра маълумотнома рус ва инглиз тилларида ёки имкон бўлса, бошқа тилда расмийлаштирилиши мумкин.

4. Рўйхатдан ўтиш нархи қанча?

Рўйхатдан ўтиш мутлақо бепул.

Рўйхатдан ўтиш маълумотномаси чекланмаган муддатга берилади.

5. Нима афзаллиги бор?

“Рўйхатдан ўтмасам ҳам шу ишлар билан бемалол шуғулланиб келяпман” – деб ўйлашингиз мумкин. Рўйхатдан ўтишнинг бир қанча афзалликлари бор.

Биринчидан, ўзини ўзи банд қилган шахс cифатида рўйхатдан ўтган шахслар йилига камида БҲМнинг 1 баравари миқдорида (340 минг сўм) ижтимоий солиқ тўлайди.

Мана шу тўланган солиқ шахсга меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлади, яъни пенсия учун стаж қўшилади.

Тўловнинг номи солиқ деб номланса-да, у тўлиқ Пенсия жамғармасига ўтказилади ва кейинчалик шахсга пенсия шу тўланган пулдан ҳисоблаб чиқарилади.

Агар шахс БҲМнинг 1 баравари эмас кўпроқ тўлайдиган бўлса, пенсия ҳам шунга мос кўпроқ чиқади.

Иккинчидан, ўзини ўзи банд қилган шахслар топадиган пулдан солиқ олинмайди.

Учинчидан, фаолиятни ривожлантириш, кенгайтириш учун кредитлар олмоқчи бўлганда ёки банкдан исталган бошқа кредит, ипотека, автокредит олмоқчи бўлганда, аксарият банклар расмий даромад манбаини сўрашади. Ўзини ўзи банд қилган шахс cифатида рўйхатган ўтган шахснинг даромади расмий даромад сифатида қабул қилинади.

Дилмурод Ражабоев,

Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 661

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


4-декабр 2024, 10:53
2 122

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


2-декабр 2024, 12:51
1 100

Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.


8-декабр 2024, 09:29
975

Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?

Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.